1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
17:35 / 26 ноябрь 676 Кўриш режими

«Оламларга раҳмат пайғамбар» номли тадбир ўтказилди

Туркиянинг Караман вилояти ҳокимлиги, вилоят муфтийлиги ва Ўрмон бош бошқармаси ҳамкорлигида «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудларининг 1500 йиллигига бағишланган «Оламларга раҳмат пайғамбар» шиори остида дарахт экиш тадбири кенг миқёсда ўтказилди. Тадбирда Караман ҳокими Меҳмет Фатиҳ Чичекли, Диний ишлар бошқармаси раиси ўринбосари доктор Ҳофиз Усмон Шоҳин, Мусҳафларни текшириш ва қироат кенгаши раиси Усмон Ийишенюрек ҳамда Караман вилояти муфтийси Фаруқ Гурбуз иштирок этди.

Шунингдек, дастурда университет талабалари, лицей ва ўрта мактаб ўқувчилари, кўплаб фуқаролар қатнашдилар.

Kараман Дерекўй йўлидаги Гўдет сув омбори атрофидаги ўрмонлаштириш ҳудудига дарахтлар ўтқазилди. Ушбу тадбирда «Келажак учун нафас, умматга раҳмат» шиори яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбир Караман вилояти муфтийлиги билан ҳамкорликда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудларининг 1500 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

 

 

 

Муаллиф
islom.uz
Калит сўзлар: Иймон Намоз