2025 йил ноябр ойида Шаҳинбей Конгре ва Санъат марказида Қуръони Карим ҳофизларига ижоза бериш маросими ўтказилди. Маросим Қуръон тиловати билан бошланди. Тиловатни Барбарос Ҳайриддин Пошо масжиди имом-хатиби Алпжан Челик қори ўқиб берди.
Сўнгра Дин ишлари олий кенгаши мутахассиси Меҳмет оға сўзга чиқиб, Қуръон ҳифзининг аҳамияти ҳақида нутқ қилди.
Вилоят муфтий ўринбосари Шакир Акташ 107 нафар қиз ва 211 нафар ўғил талабанинг ижоза олиш маросими ўтказилаётганидан мамнун эканини билдириб: «Ҳофизларимиз Қуръонни фақат ёд олмадилар, унинг зиёси ва ахлоқи билан ҳам нурландилар. Аллоҳ Қуръонни уларга дунёда йўлбошчи, охиратда шафоатчи ва жаннатга етакловчи қилсин» деб илиқ фикрларини билдирди.
Акташнинг сўзларига кўра, Газиантепдаги ўқув машғулотларида 828 нафар аёллар, 1242 нафар эркаклар Қуръон илмидан таълим олмоқда. У шаҳарда Қуръон хизмати сифат ва шароит янада қулай бўлиб бораётганини таъкидлади.
Шаҳинбей тумани ҳокими Меҳмет Таҳмаз ўғлу Қуръон ҳофизларини умра сафарига юбориш ҳақидаги хушхабарни эълон қилди.
Тадбирда вилоят раҳбарлари, Газиантеп университети ректори Саид Месут Доған, Вақфлар бошқармаси раҳбари Эрдоған Тунч ва қориларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Маросим якунида ўқувчиларга ижозалар топширилди ва хайрли дуолар қилинди.