Жорий йил Токио жомеъ масжидининг янги биноси фойдаланишга топширилганига 25 йил тўлгани муносабати билан тадбир ташкил этилди. Илк бор узоқ тарихга эга бўлган Токио масжиди 1938 йилда очилган бўлиб, 2000 йилда масжиднинг навбатдаги замонавий биноси қуриб битказилди ва мусулмонлар учун фойдаланишга топширилди.
Тадбирни Япониядаги Туркия элчиси ва маданият бўйича консул очиб берди.
Анжуманнинг биринчи қисми 2025 йил июн ойида бўлиб ўтган эди. Унда эски ва янги масжиднинг тарихий суратлари намойиш этилиб, Токио масжидининг илк имоми ва Япония мусулмонлари учун 20 асрнинг муҳим шахсларидан бири бўлган Абдурашид Иброҳим ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Иккинчи тадбир эса 2025 йилнинг ноябр ойида ўтказилди. Унда ҳам аввалгидек, масжиднинг қадимий суратлари намойиш этилди. Шунингдек, Туркия ва Япониядаги университет профессорлари Япониядаги масжидларнинг тарихига оид мавзуларни муҳокама қилишди. Шу билан бир қаторда Япониядаги дастлабки уч масжиддан бири Нагоя масжиди (Кобе ва Токио масжидлари билан бир қаторда)нинг нодир суратлари тақдим этилди ва унинг тарихи ҳамда меъморчилиги ҳақида маърузалар қилинди.
Суратларда кўргазмада бўлиб ўтган ҳужжатли фильм, маърузалардан лавҳалар ҳамда иштирокчиларнинг муносабатларини кўришингиз мумкин.