Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (129-дарс). Маънавий сифатлар

15:30 / 12.04.2021 4268 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Маънавий сифатлар тўрт қисмга тақсимланади.

Биринчи қисм – вожиб, мумкин ва имкони йўқ нарсаларга алоқаси бор сифатлар. Бу қисмга илм ва калом сифатлари киради.

Илм сифати, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, нарсаларнинг ҳақиқатини уларга таъсир кўрсатмаган ҳолда кашф этади. Албатта, Аллоҳ таоло барча вожиб, мумкин ва ғайри мумкин нарсаларни Ўз илми ила кашф қилиши – билиши турган гап.

Калом сифати эса нарсаларга далолат, баён, амр ёки наҳйи юзасидан боғлиқ бўлади. Албатта, Аллоҳ таолонинг каломи вожиб, мумкин ва ғайри мумкинларни ўзи ичига олиши турган гап.

Иккинчи қисм – фақат мумкин нарсаларга боғлиқ сифатлар. Бу қисмга қудрат ва ирода сифатлари киради. Чунки ирода ҳам, қудрат ҳам нарсаларга таъсир қиладиган сифатлардир. Мисол учун, бор қилиш ёки йўқ қилиш. Вожибни йўқ қилиш мумкин эмас. Имкони йўқ нарсани бор қилиш мумкин эмас. Агар бундай бўлмаганда, вожиб вожиб бўла олмас, имкони йўқ имкони йўқ бўла олмас эди.

Учинчи қисм – мавжудотга боғлиқ сифатлар. Бу қисмга эшитиш ва кўриш сифатлари киради. Улар ила мавжуд нарсалар эшитилади ва кўрилади. Мавжуд бўлмаган нарсалар эшитилмайди ҳам, кўрилмайди ҳам.

Тўртинчи қисм – ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган сифат. Бу ҳаёт сифатидир. Бу сифат Аллоҳ таолога нисбатан бир нарсага боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз-ўзидан қоим сифатдир.

Аслида ҳаёт сифати, ҳеч бўлмаганда, макон ва вақт бўлишини талаб этади. Аммо бу шарт махлуқлар учундир. Холиқ бўлмиш Аллоҳ макон ва замонни ҳам Ўзи яратган ва якка Ўзи идора қилади. Бинобарин, Унинг ҳаёт сифати маконга ҳам, замонга ҳам ва ундан бошқа шартларга ҳам боғлиқ эмас.

«Сунний ақийдалар» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Ғаззолий ва бошқа мусулмонлар инсонга ўзидаги ақл ва заковатни ўзининг имкони даражасида, ўзига фойда берадиган тарзда ишлатишни таклиф давоми...

6150 13:52 / 23.09.2019
Ва куфр келтирганлар жаҳаннамга гуруҳгуруҳ қилиб ҳайдалди. Унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга .Сизларга ичингиздан давоми...

5473 19:13 / 24.02.2018
Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан келган хабарлар асосида қабр азобига ndash ким шунга лойиқ бўлса ndash ва унда Мункар ва давоми...

7816 15:25 / 13.04.2020
Қиёмат қоим бўлиши ва ундаги одамларнинг ҳолати ҳақида турли сураларда турли васфлар келган. Биз Зумар сурасидаги васфни тўлиқ олишга қарор қилдик давоми...

4948 19:00 / 30.05.2023