Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 8 рабиъус сони | 2024 йил 11 октябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Мўътазилийларнинг тавҳиддаги ғулувлари | Ақийда дарслари (278-дарс)

19:00 / 20 май 1042 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи файласуфлар «Биттадан фақат битта содир бўлади. Аллоҳдан фақат биринчи ақл содир бўлган, биринчи ақлдан иккинчи ақл ва биринчи фалак содир бўлган, шундай қилиб, иш ўнинчи ақл ва тўққизинчи фалакка етиб келган. Ундан кейин, ўнинчи ақлдан барча нарса содир бўлган», дейишган. Бундай гапни айтишдан Аллоҳ Ўзи сақласин.

Мўътазилийлар эса ширкдан ҳазир бўламиз, деб нассда (шаръий далилларда) келган сифатларни инкор қилишган. Улар фосид таъвиллар қилишган ва сифатларни бекор қилишгача бориб етганлар.

Ширкнинг таърифи ва унинг ҳақиқати

Ширкнинг ҳақиқати – инсоннинг Аллоҳ Ўзининг олий зотига хос қилган ҳамда бандаликка шиор қилган сифат ва амалларни бошқа махлуқни рози қилиш учун бажаришидир.

Мисол учун, ўша махлуққа сажда қилиши, унга атаб жонлиқ сўйиши, назр қилиши, бошига мушкул иш тушганда ундан ёрдам сўраши ва уни ҳар жойда ҳозиру нозир, деб эътиқод қилиши ҳамда унда тасарруф қилиш қудрати бор, деб ўйлашидир. Буларнинг ҳаммаси ширкдир. («Ал-Ақийдатул Исломия ас-Суннийя» 85-бет. Аллома Абул Ҳасан Али  Надавий).

Имом Валиюллоҳ Деҳлавий наздида ширкнинг моҳияти шуки, инсон томонидан баъзи шаъни улуғланган одамлардан содир бўлган ғаройиб ишлар улар башар жинсида учрамайдиган, улуғ Аллоҳгагина хос бўлган камолот сифатларидан бирига эга бўлгани учунгина содир бўлди, деб ишонишдир. Инсоннинг «Бу хусусият Аллоҳ таолодан бошқада йўқ, У фақат улуҳият либосини Ўзидан бошқага ечиб берсагина ёки ўша бошқа кимса гўё Аллоҳнинг зотида бирлашиб, Аллоҳнинг зоти қолсагина, бу нарса амалга ошади», деб ишониши ёки шунга ўхшаш турли хурофотларга эътиқод қилиши ширкнинг ҳақиқатидир.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан келган хабарлар асосида қабр азобига ndash ким шунга лойиқ бўлса ndash ва унда Мункар ва давоми...

5950 15:25 / 13.04.2020
Курси эса Аршдан бошқа нарсадир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида қуйидагиларни айтади .Курсиси осмонлару ерни қамраган, 255оят. Одатда, курси мулкка далолат қилади. давоми...

1316 19:00 / 18.10.2023
Ҳар бир нарса ўзидан бошқа нарсага муҳтожлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Ҳар бир одам ўзининг ва ўзига ўхшаган одамларнинг нимага муҳтожлигини ва нимага муҳтож давоми...

2628 19:00 / 10.01.2023
Осмоннинг хабари бўлмиш ваҳийни қабул қилиб олиш, Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримни қабул қилиб олиб, кишиларга етказиш ва уни татбиқ қилиш Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

4937 19:00 / 04.04.2022
Аудиолар

131511 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51995 14:35 / 11.08.2021