Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (69-дарс). Рўзани тарк қилган одам охиратда жазо олишига ҳамма иттифоқ қилган

13:56 / 20.01.2020 5781 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғавий маъноси бир нарсадан ўзини тийишни билдиради.

Шариат истилоҳида эса: «Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқликдир».

«Рўзани очувчи нарсалар» деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва шу каби бошқа ишлар, умуман, рўзадор шахс ўзини тийиши лозим бўлган амаллар кўзда тутилгандир.

Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳижрий иккинчи санада фарз қилинган.

Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳар бир иймонли зот учун фарзи айндир.

Бу фарзни инкор этган одам, «Рамазон кунларининг бирор лаҳзасини узрсиз рўза тутмай ўтказса бўлади», деган одам кофир бўлади.

Рўзанинг фарзлигини тан олиб туриб, уни тарк қилган одам ҳақида ихтилоф қилинган.

Баъзи тоифалар: «Бир кунлик рўзани бўлса ҳам дангасалик қилиб тарк қилган одам кофир бўлади», деганлар.

Жумҳур уламолар эса: «Бундай одам кофир бўлиб, мусулмонлик доирасидан бутунлай чиқиб кетмайди-ю, осий ва фосиқ бўлиб, икки дунёнинг уқубатига сазовор бўлади», деганлар.

Рўзани тарк қилган одам охиратда ҳар бир тарк қилган рўзаси учун жазо олишига ҳамма иттифоқ қилган.

Шунингдек, бу дунёда Рамазон рўзасининг ҳар бир тутилмай қолган куни учун каффорот адо қилиши шартлигига ҳам барча уламолар иттифоқ қилишган.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Шафоатнинг биринчи тури улуғ шафоат бўлиб, у Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биродарлари бўлмиш барча набий ва расул алайҳиссаломлар ичидан у зотнинг давоми...

6775 14:06 / 13.07.2020
Ўзимиз яшаб турган жамият тарихининт яқин 6070 йиллик даврига назар солсак йўл қўйилган катта иллатлардан бири шахсга сиғинишнинг хилмахил давоми...

5334 00:10 / 03.12.2016
Ва Роббларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳгуруҳ қилиб олиб борилдилар. Унга етиб келган чоғларида, унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга .Сизга давоми...

6373 22:29 / 24.02.2018
Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса, дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни давоми...

4530 17:00 / 11.10.2021