Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 26 шаввол | 2025 йил 24 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (20-дарс). Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари (давоми)

11:10 / 11.02.2019 5873 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

67. Воҳид.

Ягона. Битта. Бўлинмас. У Зот ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам ва ишларида ҳам бирдир.

68. Сомад.

«Сомад» сифати кўп маъноларни ўз ичига олади:

– итоат қилинган улуғ – Усиз ҳеч бир иш битмайди;

– ҳеч кимга ҳожати тушмайди, барчанинг ҳожати Унга тушади;

– бутун махлуқот битиб тугаса ҳам, Ўзи доим боқийдир ва ҳоказо.

69. Қодир.

Чексиз қудрат соҳиби. У Зот ҳар бир нарсага қодирдир. Ҳар бир иш Унга осондир.

Аллоҳ таоло азалдан ҳар бир нарсага қодирдир. Агар Аллоҳ азалдан ҳар бир нарсага қодир бўлмаса, қачон ва қандай қилиб ҳар бир нарсага қодир бўла олади?!

Аҳли сунна вал жамоа эса: «Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Бунга ҳамма бўлиши мумкин нарсалар киради. Бўлиши мумкин бўлмаган амримаҳол нарсаларга эса ақли бор одамлар аҳамият бермайдилар», дейишади.

Баъзи бир фитначи одамлар мусулмонларнинг иймонига футур етказиш учун «Аллоҳ Ўзи кўтаролмайдиган тошни ярата оладими?» каби бемаъни саволларни берадилар. Бу каби нарсалар амримаҳолдир ва аҳли иймон уларга аҳамият бермаслиги лозим.

70. Муқтадир.

Жуда ҳам қудратли.

71. Муқаддим.

Олдинга сурувчи. У Зот хоҳлаган шахс ва нарсани хоҳлаган шахс ва нарсасидан олдинга суради.

72. Муаххир.

Орқага сурувчи. У Зот хоҳлаган шахс ва нарсани хоҳлаган шахс ва нарсасидан орқага суради.

73. Аввал.

«Аввал» – У ҳамма нарсадан аввал, яъни ҳеч бир мавжудот йўқлигида ҳам Аллоҳ бор эди. Мавжудотларни «Аввал» сифатига эга бўлган Аллоҳ яратди. Яъни Аллоҳ таолонинг вужудга келишининг бошланиши йўқдир.

74. Охир.

«Охир» – У ҳамма нарса йўқ бўлиб кетганда ҳам Ўзи қолади.

75. Зоҳир.

«Зоҳир» – Унинг мавжудлиги ошкор, очиқ-ойдиндир. У ҳамма нарсадан зоҳир – устундир.

76. Ботин.

«Ботин» – У кўзга кўринмайди. Ҳаммадан пинҳон, махфий нарсаларни билиб турувчидир.

77. Волий.

Ҳар бир нарсага волий – эга бўлган Зот.

78. Мутаъолий.

Нуқсонлардан юқори турувчи Зот.

79. Барр.

Улуғ яхшилик қилувчи.

80. Таввоб.

Бандаларни тавбага йўлловчи ва уларнинг тавбасини кўплаб қабул қилувчи Зот.

81. Мунтақим.

Золим ва осийлардан интиқом олувчи.

82. Афувв.

Афв қилувчи.

83. Роууф.

Ўта шафқатли ва меҳрибон.

84. Моликул Мулк.

Мулк эгаси. Бу дунёдаги ишларни Ўзи хоҳлаганича қилади. Унинг қазосини қайтарадиган ва ҳукмини ўзгартирадиган йўқ.

85. Зул Жалали вал Икром.

Шараф ва камол эгаси. Карам ва икром эгаси.

86. Муқсит.

Ўз адолати ила мазлумларга нусрат ва золимларга жазо берувчи.

87. Жомиъ.

Жамловчи. Барча ҳақиқатларни жамловчи. Одамларни қиёмат куни жамловчи.

88. Ғаний.

Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди.

89. Муғний.

Беҳожат қилувчи. У Зот Ўз бандаларидан қай бирини хоҳласа, беҳожат қилиб қўяди.

90. Монеъ.

Ман қилувчи.

91. Зорр.

Зарарли нарсаларни ҳам яратувчи.

92. Нофеъ.

Манфаат берувчи.

93. Нур.

Ўзи мутлақ зоҳир ва ўзгаларни зоҳир қилган.

94. Ҳодий.

Ҳидоят қилувчи. У Зот Ўз фазли ила хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади. Яъни Аллоҳ кимни тўғри йўлга ҳидоят қилса, албатта, Ўз хоҳиши ва фазли ила ҳидоят қилади.

95. Бадиъ.

Ўхшаши йўқ нарсаларни келтирувчи.

96. Боқий.

Боқий қолувчи. У доимий бордир, Унга фонийлик ориз бўлмас.

97. Ворис.

Мавжудотлар йўқ бўлганда ҳам боқий қолувчи Зот.

98. Рошийд.

Тўғри йўлга иршод қилувчи.

99. Собур.

Ўта сабрли. Осийларни азоблашга шошилмайди.

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон ва тафсир илмлари уламолариИсмСанаИловаАбу Мансур Мотуридийҳ. 333ҳ. 944Муфассир. .Таъвилоту аҳлис сунна,нинг муаллифи.Имом Табаронийҳ. 260360м. 821918Муфассир. давоми...

2686 14:00 / 26.08.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам .Сўнгра жаҳаннам устига кўприк қурилур. Расуллардан ўз уммати ила унинг устидан давоми...

4384 18:54 / 02.12.2016
islom.uz middot 008 Имом Абулҳасан алАшъарий Абулҳасан Али ибн Исмоил алАшъарий раҳматуллоҳи алайҳининг насаблари улуғ саҳобий Абу Мусо алАшъарий розияллоҳу анҳуга давоми...

4663 13:03 / 07.09.2020
Аҳли сунна ва жамоа айтган хулоса шулки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Фақат ўша ишни ҳалол санаса, кофир бўлади. Мисол учун, ароқ давоми...

3790 19:00 / 04.12.2023