Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 11 жумадул аввал | 2024 йил 13 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (63-дарс). Аллоҳ Ўзига итоат қилишга амр этди

19:09 / 09.12.2019 4748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

У Зот халойиқни билиб туриб, халқ қилди.

Яъни Аллоҳ таоло махлуқотларни билиб туриб пайдо қилди, вужудга келтирди.

Далиллар:

«Халқ қилган Зот билмасмиди?! У Зот Латийф (дақиқларгача билувчи) ва хабардордир» (Мулк сураси, 14-оят).

«Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни биладир. Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер тубидаги бир дона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, барчаси очиқ китобда бордир» (Анъом сураси, 59-оят).

Ва уларга қадарларни бичиб қўйди.

Яъни Аллоҳ таоло махлуқотларнинг ҳар бирига ҳаётдаги муайян қадарни белгилаб қўйди. Бақони, ризқни, иззатни, хорликни, фанони, заволни – ҳамма-ҳаммасини белгилаб қўйди. Чунки ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир.

Далиллар:

«Албатта, Биз ҳар бир нарсани қадар (ўлчов) ила яратдик» (Қамар сураси, 49-оят);

«Ва Аллоҳнинг амри белгиланган қадар бўлди» (Аҳзоб сураси, 38-оят);

«Биз уни фақат маълум миқдор-ла нозил қилурмиз» (Ҳижр сураси, 21-оят);

«У яратган ва мутаносиб қилган ҳамда ўлчовли қилган ва ҳидоятга бошлаган Зотдир» (Аълаа сураси, 2-3-оятлар);

«Ҳақиқатда, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйган» (Талоқ сураси, 3-оят .

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини осмонлару ерни халқ қилишдан эллик минг йил илгари белгилади. Ўшанда Унинг Арши сув устида эди», деган ҳадислари (Имом Муслим ривоят қилган).

Ва уларнинг ажалларини белгилади.

Яъни Аллоҳ таоло халойиқнинг ажалларини белгилаб қўйган. Ўша ажалларидан олдинга ҳам, кейинга ҳам сурилмайдилар. Аниқроғи, Аллоҳнинг ҳузурида ҳар бир нарсанинг бор ёки йўқ бўлиши учун белгиланган муайян вақт мавжуд. Ана ўша вақт келганда мазкур нарса бор ёки йўқ бўлади.

Далиллар:

«Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир», яъни ҳар бир нарсанинг ажали Аллоҳнинг ҳузурида ёзиб қўйилгандир. Ундан кеч ҳам қолмайди, олдинга ҳам кетмайди.

«Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу ёзилган ажалдир» (Оли Имрон сураси, 145-оят);

«Ажаллари келган вақтда бирор соатга кейинга ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар» (Аъроф сураси, 34-оят);

«Осмонлару ердаги нарсаларни ва уларнинг орасидаги нарсаларни фақат ҳақ ила ва белгиланган ажал ила яратган» (Рум сураси, 8-оят);

«Ҳар бир умматнинг ажали бордир» (Аъроф сураси, 34-оят).

«Белгиланган ажал Унинг ҳузуридадир. Шундан кейин ҳам сиз шак келтирасиз» (Анъом сураси, 2-оят);

Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг дуосини эшитганларидан сўнг айтган ушбу ҳадислари:

«У зот бирор нарсани зинҳор ажалидан олдин тезлатмас ва бирор нарсани зинҳор ажалидан кечга қолдирмас».

У Зотга уларни халқ қилишдан олдин ҳеч нарса махфий бўлган эмас ва уларни халқ қилишдан олдин нима қилишларини билгандир.

Яъни Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларининг ҳар бирини уларни яратишдан олдин билар эди. Шунингдек, Аллоҳ таоло уларнинг дунёга келишларидан олдин бу дунёда нима қилишларини билар эди. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бўлган нарсани, бўладиган нарсани ва бўлмаган нарсанинг ҳам қандай бўлишини билади.

Далиллар:

«У сизларни яратган Зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир ва баъзиларингиз мўминдир. Ва Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб турувчидир» (Тағобун сураси, 2-оят);

«Агар улар (дунёга) қайтарилсалар ҳам, ўзлари ман қилинган нарсага қайтарлар» (Анъом сураси, 28-оят).

Аллоҳ таоло кофир ва мушрикларни дунёга иккинчи марта қайтармайди. Лекин, шу билан бирга, агар ортга қайтарилсалар, яна аввалги куфрларига қайтишларини билади.

У Зот уларни Ўзига итоат қилишга амр этди ва маъсият қилишдан қайтарди.

Яъни Аллоҳ таоло халойиқни халқ қилганидан сўнг, ажаллари ва тақдирларини белгилагандан сўнг беҳуда ташлаб қўймади. Балки уларни Ўзига итоат қилишга амр этди ва маъсият қилишдан қайтарди.

Далиллар:

«Инс ва жинни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Заарийаат сураси, 56-оят);

«У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир» (Мулк сураси, 2-оят);

«Эй одамлар, сизларни ва сизлардан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақво қилсангиз» (Бақара сураси, 21-оят);

«Наҳотки, Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!» (Муъминун сураси, 115-оят).

Ҳар бир нарса Унинг тақдири ва хоҳиши билан жорий бўлур. Унинг хоҳиши амалга ошади, бандаларнинг хоҳиши ошмайди. Магар, У нимани улар учун хоҳиш қилса, ўша амалга ошар. У Зот уларга нимани хоҳласа, бўлади, нимани хоҳламаса, бўлмайди.

Яъни борлиқда воқе бўладиган ҳар бир нарса – хурсандчилигу алам, фойдаю зарар, мусибату роҳат, иззату хорлик, камбағаллигу бойлик, ўлиму ҳаёт, қаҳатчилигу серобчилик ва шунга ўхшаш ҳамма нарсалар Аллоҳ таолонинг тақдири ва хоҳиши ила воқе ва жорий бўлади. Бандаларнинг хоҳиши ила ҳеч бир нарса воқе бўлмайди. Мабодо бўлса ҳам, Аллоҳ таолонинг хоҳиши боғланган нарса воқе бўлади. Аллоҳнинг хоҳиши боғлиқ бўлмаган нарса эса воқе ҳам бўлмайди, вужудга ҳам келмайди.

Далиллар:

«Ва Аллоҳ хоҳласагина, сизлар хоҳлайсизлар. Албатта, Аллоҳ билувчидир, ҳикматлидир» (Инсон сураси, 30-оят);

«Оламларнинг Роббии Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар» (Таквир сураси, 29-оят);

«Агар Роббинг хоҳласа, бундай қилмас эдилар» (Анъом сураси, 112-оят);

«Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кимсалар ҳаммаси жам бўлиб иймон келтирардилар» (Юнус сураси, 99-оят);

«Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирар ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб қўядир» (Анъом сураси, 39-оят).

Ва шунга ўхшаш, Аллоҳ таолонинг хоҳлагани бўлиб, хоҳламагани бўлмаслигига далолат қилувчи оятлар.

Қандай қилиб Унинг мулкида Ўзи хоҳламаган нарса воқе бўлар эди?! «Аллоҳ кофирдан иймонни хоҳлаган эди. Кофир эса куфрни хоҳлади. Бас, кофирнинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишидан ғолиб келди», деган одамдан ҳам йўлдан адашганроқ ва ёлғончироқ одам борми? Аллоҳ улар айтаётган нарсадан жуда ҳам олийдир.

Бу масалада қуйидаги оятлардан жавоб чиқади.

«Ҳали ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмасдик», дейдилар» (Анъом сураси, 148-оят);

«Ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз Ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик», дедилар» (Наҳл сураси, 35-оят);

«Улар: «Агар Роҳман хоҳлаганида, Биз уларга ибодат қилмас эдик», дедилар. Уларда бу ҳақда ҳеч бир илм йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар, холос» (Зухруф сураси, 20-оят).

Аллоҳ таоло ушбу оятларда мушрикларни ўзларидан содир бўлган ширкни Аллоҳ таолога боғлаганлари учун мазаммат қилди. Улар туҳмат қилиб: «Аллоҳ хоҳлагани учун биздан ширк содир бўлди», демоқдалар.

Бунга жавоб қуйидагича:

Аллоҳ таоло уларни нега мазаммат қилди? Чунки улар Аллоҳнинг хоҳишини ўзларидан содир бўлган ширкдан У Зот рози бўлишига ва ўшанга муҳаббати борлигига далил қилган эдилар. Гўёки, «Агар Аллоҳ ширкни ёмон кўрганида, унга рози бўлмаганида, унинг содир бўлишини хоҳламас эди. Бинобарин, бизга ширк учун имкон ҳам бермас эди», дедилар. Аллоҳ таоло уларга раддия қилиб, Ўзининг хоҳишини куфр ва ширкка розиликка далил қилиш набийларни, самовий китобларни ёлғонга чиқаришга тенг эканини баён қилмоқда. Чунки агар У Зот куфр ва ширкка рози бўлганида, набийларни юбормаган ва китобларни нозил қилмаган бўлар эди. Бас, набийларни юбориши, китобларни нозил қилиши ширк ва куфрга рози эмаслигининг далилидир. Шундан хоҳиш бошқа, розилик бошқа нарса экани билинди. Чунки куфр Аллоҳнинг хоҳиши билан содир бўлади. Розилиги билан эмас.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ва У Зот Ўз бандалари учун куфрга рози бўлмас», деган (Зумар сураси, 7-оят).

Ўғри ўз ўғрилиги учун қадарни ҳужжат қилиб: «Қазои қадар шу экан, ўғрилик қилдим», деганида, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам: «Қазои қадар шу экан, мен ҳам қўлингни кесаман», деганлар.

Ушбуга ўхшаш гапларни ширк ва маъсиятларга далил қилиб келтириш шариатни ёлғонга чиқариш қабилидандир. Бунга юқоридаги оятнинг давоми ҳам далолат қилади.

Аллоҳ таоло:

«Улардан олдингилар ҳам шундай қилиб ёлғонга чиқарган эдилар», деган (Юнус сураси, 39-оят).

Шундан уларнинг муроди ёлғонга чиқаришдан бошқа нарса эмаслиги билиб олинади. Бас, Аллоҳ таоло уларни шариатни ёлғонга чиқарганлари учун мазаммат қилди. Иймонларига нисбатан Аллоҳ таолонинг хоҳишини рад қилганлари учун эмас.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китоби

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билингки, махлуқнинг камолоти ndash унинг Аллоҳга бўлган бандалигини юзага чиқаришидадир. Банда бандаликни юзага чиқаришни қанчалик зиёда қилса, унинг камолоти давоми...

606 19:00 / 23 сентябрь
МуҳаддисларИсмСанаИловаИбн Ҳиббонҳ. 354м. 965.АлСиқот, ва .Саҳиҳу Ибн Ҳиббон, муаллифи.Дорақутнийҳ. 385м. 995.АсСунанулмаъруф, номи билан машҳур .Китабулъилалилваридати давоми...

2071 14:30 / 27.08.2021
Аллоҳ таоло Нисо сурасида шундай марҳамат қилган .Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўтоловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, давоми...

2446 19:00 / 19.12.2023
islom.uz middot 011 Ҳис қилиш доирасидан ташқари илм Модомики, ақл ҳис қилиш доирасидаги илм билан чегараланар экан, ўша доирадан ташқари олам ndash ғайбий оламнинг давоми...

3801 13:04 / 28.09.2020
Аудиолар

134239 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54582 14:35 / 11.08.2021