Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (73-дарс). Аллоҳнинг ҳузуридан келган барчаси ҳақдир, нурдир, ҳидоятдир, баёндир, бандаларга шифодир

16:00 / 17.02.2020 5385 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анбиё ва расулларга иймон.

Бизларга Аллоҳ таоло Ўз Китобида номларини зикр қилган барча набийларга иймон келтириш вожибдир. Яна Аллоҳ таоло исмларини ва ададларини биз билмайдиган, фақат Ўзи биладиган набий ва расулларни юборганига ҳам иймон келтирмоғимиз вожибдир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай деб марҳамат қилади:

«Ва Биз сенга илгари қиссаларини айтиб берган расулларни ва Биз қиссаларини айтиб бермаган расулларни (юбордик)» (Нисо сураси, 164-оят);

«Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам расуллар юборганмиз. Улардан кимнингдир қиссасини сенга айтдик ва улардан кимнингдир қиссасини сенга айтмадик» (Ғофир сураси, 78-оят).

Шунингдек, биз набий алайҳиссаломларнинг барчалари Аллоҳнинг ҳидоятини халойиққа етказганларига ва бу ишда камчиликка йўл қўймаганларига иймон келтиришимиз вожиб.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон.

У зотни тасдиқ қилиш ва келтирган шариатларининг умумий ишларига умумий равишда, батафсилига батафсил равишда эргашмоқ вожибдир.

Расулларга нозил қилинган китобларга иймон.

Аллоҳ таоло Ўз Қуръонида номини айтган Таврот, Инжил ва Забурга иймон келтирамиз.

Шунингдек, Аллоҳ таоло улардан бошқа китоб ва саҳифалар ҳам нозил қилганига иймон келтирамиз. Аммо уларнинг номлари ва сонларини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади. Бунга қуйидаги оятларда ишора қилинган:

«Албатта, (Қуръон) аввалгиларининг китобларида ҳам бордир» (Шуаро сураси, 196-оят);

«Албатта, бу аввалги саҳифаларда, Иброҳим ва Мусонинг саҳифаларидадир» (Аълаа сураси, 18-19-оятлар).

Қуръонга иймон келтириш унга иқрор бўлиш ва ундаги нарсаларга эргашишдан иборатдир.

Бу бошқа китобларга иймон келтиришдан зиёда ишдир. Биз учун Аллоҳнинг расулларига нозил қилинган китоблар уларга Аллоҳнинг ҳузуридан келгандир. Улар ҳақдир, нурдир, ҳидоятдир, баёндир, бандаларга шифодир.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . . . , . ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу давоми...

8182 15:00 / 17.05.2021
. .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди.Илонларнинг ҳаммасини, худди кумуш таёққа ўхшаш оқ илондан бошқасини ўлдиринглар,.Абу Довуд ва Термизий ривоят давоми...

4452 19:00 / 12.12.2022
Шафоат Аллоҳ таолога илтижо қилиб баъзи осий мўминларни афв қилишини сўрашдир. Ёки баъзи мўминларни икром қилиб жаннатга ҳисобкитобсиз киритишини сўрашдир. давоми...

5133 19:07 / 02.12.2016
Зоҳирий мазҳабининг усулчи ва фақиҳлариИсмСанаИловаИбн Тумартҳ. 524м. 1130XI аср охири ва XII аср бошларида ҳозирги Мағриб, Тунис, Жазоир ва Андалус ерларига давоми...

3130 14:00 / 28.08.2021