Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 жумадул аввал | 2025 йил 18 ноябрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (36-дарс). Гуноҳи кабиралар нима-ю, гуноҳи сағиралар нима?

13:40 / 03.06.2019 9002 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламолар бу хусусда бир неча хил гап айтганлар. Энг кучли ва тўғри гапга биноан, гуноҳи кабира – ҳадд жазосига лойиқ, яъни шариатда жазоси белгилаб қўйилган гуноҳ ёки дўзахга киришга, лаънатга ва ғазабга сазовор қиладиган гуноҳлардир.

Гуноҳи сағира (кичик гуноҳ) эса: «Бу дунёда ҳаддга лойиқ эмас, у дунёда дўзах, лаънат ва ғазаб ила қўрқитилмаган гуноҳлардир».

Юқоридаги таърифни Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, Ибн Уяйна ва Аҳмад ибн Ҳанбаллар айтишган. Ушбу таъриф орқали гуноҳи кабира билан гуноҳи сағира орасидаги фарқни очиқ-ойдин билиб олиш мумкин. Бошқа таърифлардан эса билиш мушкул.

Далил:

ﮒﮓﮔﮕ ﮖ ﮗﮘﮙﮚﮛﮜ ﮝ ﮞ

«Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда бўлсангиз, гуноҳларингизни кечирамиз ва сизни яхши жойга киритамиз» (Нисо сураси, 31-оят).

Кимки Аллоҳнинг ғазаби, лаънати ва дўзахи ила қўрқитилган ишларга қўл урса, бу гўзал ваъдага ҳақдор бўла олмайди.

Муаллифнинг «Гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам», деганидан мурод, таъкидлашдир. Чунки тавба гуноҳларни ювиб юбориши аниқ, бунда ҳеч ким хилоф қилмаган. Хилоф тавба қилмаган одам ҳақида бўлган.

Муаллифнинг «Аллоҳга У Зотни таниган ҳолларида рўбарў бўлганларидан кейин», деган гапи ҳақида шуни айтиш мумкинки, аслида «мўмин бўлган ҳолларида» деса, яхши бўлар эди. Чунки ким Аллоҳни таниса-ю, иймон келтирмаса, кофирдир. Мисол учун, Иблис ҳам, Фиръавн ҳам Аллоҳни таниганлар, аммо иймон келтирмаганлар. Маърифатнинг ўзи билан кифояланиб қолиш Жаҳм ибн Сафвон ва унинг одамларининг гапидир.

Муаллифнинг «Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар»дан охиригача айтган гаплари бевосита гуноҳи кабира қилганлар ҳақидадир.

Аллоҳ таоло ширк билан гуноҳи кабираларнинг орасини ажратган. Чунки ширк гуноҳи кабираларнинг ҳам кабирасидир. Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганларидек, ширк гуноҳи кечирилмас. Ундан бошқа гуноҳларнинг кечирилиши эса Аллоҳнинг хоҳишига боғлангандир.

Бўлиши мумкин нарса Унинг хоҳишига боғланади. Бу ширкдан бошқа гуноҳни тавбасиз кечиришдир. Бўлиши мумкин бўлмаган нарса эса хоҳишга боғланмайди. Бу ширкни тавбасиз кечиришдир. Агар ҳаммаси баробар бўлганида, орасини фарқламаган бўлар эди. Балки иккиси орасида фарқ қолмас эди.

«Аллоҳим, эй Ислом ва унинг аҳли дўсти...» деган гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан олинганр.

Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим, эй Ислом ва унинг аҳли дўсти, мени то Сенга рўбарў бўлгунимча Исломда тут!» деб дуо қилар эдилар.

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У Зот Ўз фазли ила хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади, муҳофаза қилади ва афв қилади. Ҳамда Ўз адолати ила хоҳлаган кимсани залолатга кетказади, ёрдамсиз ташлаб қўяди давоми...

5769 17:05 / 16.12.2019
Аршни кўтариб турганлар ва унинг атрофидагилар Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтурлар, Унга иймон келтирурлар ва иймон келтирганларга мағфират сўрарлар .Роббимиз, давоми...

7749 19:14 / 21.02.2018
бешинчи мақола .Ўзингиз экадиган нарсани ўйлаб кўринга Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми, 6364оятлар. Инсон ва ҳайвон фойдаланадиган ўсимликни олиб давоми...

4980 21:00 / 01.03.2021
Асмоул ҳусна ndash гўзал исмлар тўғрисидаги оят ва ҳадислар мусулмонларнинг катта эҳтимомларига сазовор бўлган.Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатларини уларнинг давоми...

8222 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

205859 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

125257 14:35 / 11.08.2021