Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Дўзахда абадий қолиш мўмин-мусулмонлардан бошқалар учундир | Ақийда дарслари (246-дарс)

19:00 / 26.09.2023 2153 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах аҳлининг жисмлари дўзахда катталаштирилади. Ҳатто қулоқ учларидан бўйинларигача бўлган масофа етти юз йиллик йўлчалик бўлади. Териларининг қалинлиги етти чиғаноқчалик бўлади. Тишлари эса Уҳуд тоғича бўлади», деганлар.

Энди мана шундай бадан ва терининг соатига етмиш марта куйиб-битиб алмашишини тасаввур қилиб олаверинг!

Дўзахнинг абадийлигига Қуръондан далиллар:

Аллоҳ таоло Бақара сурасида қуйидагиларни айтади:

ﮛﮜﮝﮞﮟﮠﮡﮢ ﮣ ﮤﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ

«Йўқ! Ким ёмонлик касб қилса ва уни хатолари қуршаб олган бўлса, ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар» (81-оят).

Аллоҳ таоло Зухруф сурасида қуйидагиларни айтади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ

«Албатта, жиноятчилар жаҳаннам азобида мангу қолувчидирлар. У улардан енгиллатилмас ва улар у(азоб)-да ноумид ҳолда қолурлар» (74-75-оятлар).

Яъни аҳли жаҳаннамдан азоб ҳеч енгиллатилмайди. Улар ўша азоб ичида ноумид бўлган ҳолларида абадий қолиб кетадилар.

Аллоҳ таоло Зухруф сурасидаги бошқа бир оятда қуйидагиларни айтади:

ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

«Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» деб нидо қилдилар. «Албатта, сиз туриб қолувчисиз», деди» (77-оят).

Яъни дўзахийлар ўзларига берилаётган азоблар оғриғи, алами ва шиддатига чидай олмай, дўзах ишларига қараб турувчи Молик исмли фариштага қараб:

«Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» деб нидо қилдилар».

Яъни «Роббинг бизни йўқ қилиб юборсин. Бу ҳолга чидай олмаймиз. Бундан кўра йўқ бўлиб кетганимиз яхши», дедилар. Дўзахдан қутулиш, ундан қайтиб яхши ишлар қилишга имкон бўлмаганидан, азобни енгиллатишдан умидсизликлари сабабли шундай орзу қилдилар. Бу амалга ошадиган орзуми ўзи? Бу талабга Молик нима дейди?

«Албатта, сиз туриб қолувчисиз», деди».

«Эй жаҳаннам аҳллари, бу орзу беҳуда, Роббим сизни йўқ қилиб юбормайди. Акс ҳолда сиз қилмишингиз жазосини олмай, қутулиб кетган бўласиз. Сиз албатта, жаҳаннамда ва унинг азобида абадий туриб қолишингиз керак».

Дўзахда абадий қолиш мўмин-мусулмонлардан бошқалар учундир. Мўмин-мусулмонлардан гуноҳкор бўлганлари қилган гуноҳига яраша дўзахда жазолангандан кейин жаннатга чиқариладилар. Бу ҳақда «Ақийдатут Таҳовийя»да қуйидагилар айтилган:

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид – тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам, Аллоҳга У Зотни таниган ҳолларида рўбарў бўлганларидан кейин дўзахда бардавом қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва Ўз фазли ила афв этади.

Аллоҳ Ўз китобида: «Ва ундан бошқани хоҳлаган кимса учун мағфират қилади», деган[1]. Агар хоҳласа, уларни Ўз адли ила азоблайди. Сўнгра уларни Ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса жаннатига юборади. Бу Аллоҳ таоло Ўз аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда Ўзини инкор қилувчилар, Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганлар ва дўстлигига сазовор бўлмаганларга ўхшатмагани учундир.  Аллоҳим, эй Ислом ва Унинг аҳли дўсти, бизни Исломда собит қил, токи сенга у билан рўбарў бўлайлик».

 

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.


[1] Нисо сураси, 48-оят.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Тийн сурасида шундай марҳамат қилади .Батаҳқиқ, инсонни энг гўзал тузилишда яратдик,, деган 4оят. Аллоҳ инсоннинг жасадини ҳам, давоми...

3331 19:00 / 08.08.2022
Оламнинг Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Унинг Расули Муҳаммадга салот ва саломлар бўлсин. У зоти шариф Роббисининг ваҳийсини одамларга етказди, давоми...

32660 17:04 / 08.01.2017
Савол Баъзан Шайтон Аллоҳ ҳамма нарсани яратди, Уни ким яратдиrdquo ndash деб васваса солади. Бунинг жавоби нимаЖавоб 1. Аллоҳ мавжудлигининг аввали йўқ, азалдан давоми...

3623 20:08 / 05.11.2018
.Одамлар Расулуллоҳ алайҳиссаломдан яхшилик ҳақида сўрар эдилар. Мен ўзимга етиб қолмасин деб хавфсираб ёмонлик ҳақида сўрар эдим. Бас, у зотга .Эй Аллоҳнинг давоми...

4589 23:46 / 02.12.2016