Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Қуръоннинг аксар сура ва оятлари иккала нав тавҳидни ўз ичига олгандир | Ақийда дарслари (271-дарс)

19:00 / 01 апрель 623 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим аввалидан охиригача мазкур икки тур тавҳидни баён қилишга, уларнинг шаънини ҳақиқатга чиқаришга хизмат қилади. Чунки Қуръон:

1. Аллоҳ, Унинг исмлари, сифатлари, ишлари ҳақида хабар беради. Бу эса амалий, хабарий тавҳид, яъни рубубият тавҳидидир.

2. Ёки ҳеч шерик келтирмасдан, Унинг ёлғиз Ўзигагина ибодат қилишга, Ундан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларни тарк этишга даъват қилади. Бу эса иродий, талабий тавҳид, яъни улуҳият тавҳидидир.

3. Ёки амр, наҳий ва Аллоҳга итоат қилиш лозимлигини ифода этади. Бу ҳам улуҳият тавҳиди ҳуқуқларидан ва уни тўлдирувчиларидандир.

4. Ёки аҳли тавҳидни Аллоҳ томонидан ҳурматлаш, уларга бу дунёда нималар қилгани ва охиратда қандай икром қилиши ҳақида хабар беради. Бу эса тавҳиднинг мукофотидир.

5. Ёки аҳли ширк ҳамда уларга бу дунёда етган уқубатлар, охиратда етадиган азоблар, кишанлар ва занжирлар ҳақида хабар беради. Бу эса тавҳид ҳукмидан чиққан кимсанинг жазосидир.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал Аллоҳга иймон ҳақида сўз юритайлик..Аллоҳнинг борлигига ишонаман,, дейиш билан иш битмайди. Аллоҳга иймон келтиришни тафсилоти билан билиш лозим. Аллоҳ давоми...

5124 16:05 / 04.11.2019
Савол Баъзан Шайтон Аллоҳ ҳамма нарсани яратди, Уни ким яратдиrdquo ndash деб васваса солади. Бунинг жавоби нимаЖавоб 1. Аллоҳ мавжудлигининг аввали йўқ, азалдан давоми...

3626 20:08 / 05.11.2018
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган давоми...

2861 15:00 / 10.05.2021
5. Фаришталарга одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб бориш вазифаси юкланган.Аллоҳ таоло Қоф сурасида .Икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда давоми...

1594 00:00 / 06.09.2022