Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (202-дарс) Жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқми?

00:00 / 09.11.2022 1901 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчимақола)


Қуръони Каримда жинларнинг бир нечта хусусиятлари зикр этиб ўтилган:
1. Жинлар оловдан яратилган махлуқотлардир.
Аллоҳ таоло Роҳман сурасида:

ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ

Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди ва жинларни ўтнинг алангасидан яратди», деган (14-15-оятлар).

Аллоҳ таоло жинни тутуни йўқ холис оловдан яратди. Оятдаги «марижин» сўзи шуни англатади. Оловдан жиннинг яратилиши инсоннинг илм доирасига кирмайдиган нарса. Қуръон буни бизга билдирувчи ягона манба. Биз ушбу хабарга иймон келтиришимиз лозим. Бу жараён қандай кечганлигини Аллоҳнинг Ўзи билади. Бизга кенгроқ билдиришни хоҳламаган экан ва биздан билиш илмини талаб қилмаган экан, бекорга овора бўлишимизнинг ҳожати йўқ.

Ўзининг оловдан яратилганини иблис ҳам эсга олган. Бу ҳақда Аъроф сурасида қуйидагилар айтилган:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

Сенга амр этганимда сажда қилишингдан сени нима тўсди?» деди. У: «Мен ундан яхшиман, мени ўт-оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг»,  деди» (12-оят).

Аллоҳ таоло Ўз амрини бажармаган, Одамга сажда қилмаган иблисдан:

«Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деб сўраганида, у «тавба қилдим, хато қилибман» дейиш ўрнига «Мен ундан яхшиман, мени ўт-оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг», деди».

Унинг фикрича, ўт лойдан кўра яхши экан.
2. Жинлар инсонлардан олдин яратилгандир.
Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида:

ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ
ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ

Батаҳқиқ, инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик. Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик», деган (26-27-оятлар).

«Жинлар» деганда уларнинг асли – иблис назарда тутилган. Одам алайҳиссалом инсонларнинг асли бўлгани каби, иблис алайҳилаъна ҳам жин ва шайтонларнинг аслидир.
«Самум» деб луғатда оловдек иссиқ шамолга айтилади. Шунингдек, «самум» жаҳаннам иссиғини ҳам англатади. Иблиснинг асли ана шундай нарсадандир. Мана шу ерда жинлар одамлардан олдин яратилгани қайд этилмоқда.
3. Жинлардан насл қолади. Уларнинг зурриёти бор.

Аллоҳ таоло Каҳф сурасида:

ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ

Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» дедик. Бас, сажда қилдилар, фақат иблис мустасно. У жиндан бўлган эди. У Роббининг амридан чиқди. Энди Мени қўйиб, уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, улар сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир!» деган (50-оят).
Бу ояти каримада иблис жиндан бўлгани ва унинг зурриётлари борлиги зикр қилинмоқда.

4. Жинлар бизни кўрадилар. Биз уларни кўрмаймиз.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида қуйидагиларни айтади:

ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ

Эй Одам болалари! Шайтон ота-онангизни авратларини ўзларига кўрсатиш учун устиларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг тўдаси сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз» (27-оят).

Демак, жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқ. Инсон шайтонни кўрмайди, аммо у инсонни кўради. Бу эса ўз навбатида, унга қўшимча имконият беради, инсондан эса қўшимча ҳушёрлик талаб қилинади. Чунки очиқ-ойдин душман бўлган шайтон шарридан доимо эҳтиёт бўлиб туриш керак. Бунинг учун кучли иймон ва эътиқод зарур.

(Давоми бор)

 


«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбарларга лозим бўлган сифатлардан бири уларнинг эркак кишилардан бўлишларидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга қуйидаги хитобни қилади давоми...

3563 17:30 / 28.02.2022
Бу икки нарса, яъни ибодат ва дуо қазо ва қадар, банданинг амали ихтиёрий ёки мажбурий экани, савоб ва иқоб масалалари билан боғлиқ эканини алоҳида таъкидламоғимиз давоми...

2640 19:30 / 18.10.2021
947. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мўмин пешона тери билан ўлади,, дедилар,.Термизий, Насаий ва Аҳмад ривоят давоми...

7611 17:51 / 13.07.2017
Бу мавзу қазои қадар ва банданинг амали мавзуига узвий боғлиқдир. Қадария ва мўътазилаларга ўхшаб банда ўз амалини ўзи халқ қилади, Аллоҳ таолонинг бу ишга дахли давоми...

4951 23:19 / 02.12.2016
Аудиолар

120145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41809 14:35 / 11.08.2021