Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 8 рабиъус сони | 2024 йил 11 октябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳ кофирдан иймонни хоҳлаган эди. Кофир эса куфрни хоҳлади... | Ақийда дарслари (291-дарс)

19:00 / 26 август 724 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَأَمَرَهُمْ بِطَاعَتِهِ وَنَهَاهُمُ عَنْ مَعْصِيَتِهِ.

У Зот уларни Ўзига итоат қилишга амр этди ва Ўзига нисбатан маъсият қилишдан қайтарди.

Шарҳ: Яъни, Аллоҳ таоло махлуқотларни халқ қилиб, ажаллари ва тақдирларини белгилаганидан сўнг бехуда ташлаб қўймади. Балки уларни Ўзига итоат қилишга амр этди ва маъсият қилишдан қайтарди.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ

«Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят).

ﭣ ﭢﭡ ﭠ ﭟ ﭞ ﭝ ﭜ ﭛ

«У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (Мулк сураси, 2-оят).

ﮧ ﮦ ﮥ ﮤ ﮣ ﮢ ﮡ ﮠ ﮟ ﮞ ﮝ ﮜ

«Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақво қилсангиз» (Бақара сураси, 21-оят).

ﮮ ﮯ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ

«Наҳотки, сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!» (Муъминун сураси, 115-оят).

وَكُلُّ شَيْءٍ يَجْرِي بِتَقْدِيرِهِ، وَمَشِيئَتِهِ، وَمَشِيئَتُهُ تَنْفُذُ لَا مَشِيئَةَ لِلْعِبَادِ إِلَّا مَا شَاءَ لَهُمْ، فَمَا شَاءَ لَهُمْ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنُ.

Ҳар бир нарса Унинг тақдири ва хоҳиши билан жорий бўлур. Унинг хоҳиши амалга ошади. Бандаларда У Зот  улар учун хоҳлагандан бошқа хоҳиш йўқ. У Зот улар учун нимани хоҳласа, бўлади, нимани хоҳламаса, бўлмайди.

Шарҳ: Яъни, борлиқда воқе бўладиган ҳар бир нарса  – хурсандчилигу алам, фойдаю зарар, мусибату роҳат, иззату хорлик, камбағаллигу бойлик, ўлиму ҳаёт, қаҳатчилигу серобчилик ва шунга ўхшаш ҳамма нарсалар Аллоҳнинг тақдири, хоҳиши ила воқе ва жорий бўлади. Бандаларнинг хоҳиши ила ҳеч бир нарса воқе бўлмайди. Мабодо бўлса ҳам, унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳиши боғланганидан кейингина воқе бўлади. Аллоҳнинг хоҳиши боғлиқ бўлган нарса воқе бўлади.  Аллоҳнинг хоҳиши боғлиқ бўлмаган нарса эса воқе ҳам бўлмайди, вужудга ҳам келмайди.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари бунга далилдир:

ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ

«Ва Аллоҳ хоҳласагина, сизлар хоҳлайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир» (Инсон сураси, 30-оят).

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

«Оламларнинг Робби Аллоҳ хоҳласагина, сизлар хоҳлайсизлар» (Таквир сураси, 29-оят).

ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ

«Агар Роббинг хоҳласа, буни қилмас эдилар» (Анъом сураси, 112-оят).

ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ

«Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг барчаси иймонга келар эдилар» (Юнус сураси, 99-оят).

ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ

«Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирур ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб қўядир» (Анъом сураси, 39-оят) ва шунга ўхшаш, Аллоҳнинг хоҳлагани бўлиб, хоҳламагани бўлмаслигига далолат қилувчи оятлар. Қандай қилиб ҳам Унинг мулкида Ўзи хоҳламаган нарса воқе бўлар эди?! «Аллоҳ кофирдан иймонни хоҳлаган эди. Кофир эса куфрни хоҳлади. Кофирнинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишидан ғолиб келди», деб ўйлаган одамдан ҳам адашганроқ ва ёлғончироқ одам борми?

У Зот улар айтаётган нарсадан ниҳоятда олийдир.

Бироқ қуйидаги оятларнинг мазмуни аввалги келтирилган оятларнинг мазмунига зоҳиран зид келади:

ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ

«Ҳали ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик...» дерлар» (Анъом сураси, 148-оят).

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ

«Ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам Ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмаган бўлар эдик...» дедилар» (Наҳл сураси, 35-оят).

«Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Табиат ўз ажойиботлари, гўзаллиги, сирасрори ва кишиларга етказаётган фойдалари билан ҳар бир кишида диндорлик туйғусини уйғотади. Табиат ўзининг шафқатсизлиги давоми...

3660 00:12 / 03.12.2016
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам .Менга умматлар кўрсатилди. Бас, бир набий ўта бошлади. У билан бирга бир уммат бор давоми...

5832 19:24 / 02.12.2016
Дажжолнинг чиқиши қиёматнинг энг катта аломатларидан биридир. Дажжол аслида унинг лақаби. Кўп алдамчилик қилиши учун шу лақабни олган. Шунингдек, у ҳақни ботил давоми...

2915 19:00 / 27.03.2023
Аршни кўтариб турганлар ва унинг атрофидагилар Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтурлар, Унга иймон келтирурлар ва иймон келтирганларга мағфират сўрарлар .Роббимиз, давоми...

6486 19:14 / 21.02.2018
Аудиолар

131510 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51994 14:35 / 11.08.2021