Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (164-дарс). Аллоҳ бизни нима учун яратди

17:00 / 03.01.2022 8517 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Камолот сифатларга соҳиб бўлган Зот борлиқни беҳикмат яратмаганига ишонмасликнинг ўзи мумкин эмас. Барча оламларни яратиб, уларнинг тадбирини қилиб турган Зот сиз билан биз – одам болаларини ҳам бир ҳикмат асосида яратганини англаб етмоғимиз лозим.

Бу улкан ҳақиқатни Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда баён қилиб қўйган. У Зот Муъминун сурасида қуйидагиларни айтади:

أَفَحَسِبْتُمْ أَنَّمَا خَلَقْنَاكُمْ عَبَثًا وَأَنَّكُمْ إِلَيْنَا لَا تُرْجَعُونَ

فَتَعَالَى اللَّهُ الْمَلِكُ الْحَقُّ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ

«Наҳотки, сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?! Бас, ҳақ подшоҳ – Аллоҳ юксакдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир, карамли Аршнинг Роббидир» (115-116-оятлар).

Ҳа, Аллоҳ таолонинг сиз билан бизни яратиши беҳуда бўлган эмас. Бир куни келиб сиз билан биз, албатта, У Зотнинг ҳузурига қайтариламиз. Ўша вақтда ҳолимиз не кечишини ўйлаб қўяйлик.

Аллоҳ таоло осмонлару ерни, уларнинг орасидаги нарсаларни, жумладан, сиз билан бизни ҳам ўйнаб яратган эмас. У Зот Анбиё сурасида бу ҳақда қуйидагиларни айтади:

وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاء وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَاعِبِينَ

لَوْ أَرَدْنَا أَن نَّتَّخِذَ لَهْوًا لَّاتَّخَذْنَاهُ مِن لَّدُنَّا إِن كُنَّا فَاعِلِينَ

«Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқАгар кўнгилхушликни ирода қилсак, уни қилувчи бўлганимизда ҳам, уни Ўз томонимиздан қилиб олар эдик» (16-17-оятлар).

Бу дунёдаги барча улкан ва ажойиб нарсалар албатта, ўйин учун яратилмайди. Ҳуда-беҳудага шунчалик уринишнинг кераги йўқ. Мақсад ўйин бўлса, шунга мосроқ нарса яратилар эди.

«Агар кўнгилхушликни ирода қилсак, уни қилувчи бўлганимизда ҳам, уни Ўз томонимиздан қилиб олар эдик».

Бу фараз учун айтилган гап. Яъни бўлиши мумкин эмас, мабодо бўлган тақдирда ҳам, бундай бўларди, қабилидаги гапдир. Аллоҳ таоло кўнгилхушлик қиладиган зот эмас, Аммо мабодо қилса ҳам, У ўша кўнгилхушликни Ўз томонидан, Ўзига боғлиқ нарсадан тутар эди. Бандаларга боғламас эди. Фақат одамлар билиб қўйсинларки, Аллоҳ осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб, кўнгилхушлик учун яратгани йўқ. Уларни ҳикмат ила ва улкан мақсад учун яратган.

Аллоҳ таоло жинларни ва инсонларни нима учун яратганини Зориёт сурасида қуйидагича ифода қилади:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

مَا أُرِيدُ مِنْهُم مِّن رِّزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَن يُطْعِمُونِ

إِنَّ اللَّهَ هُوَ الرَّزَّاقُ ذُو الْقُوَّةِ الْمَتِينُ

«Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим. Улардан ризқ ирода қилмасман ва Мени таомлантиришларини ҳам ирода қилмасман. Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир» (56-58-оятлар).

Ушбу қисқагина оятларда улкан ҳақиқат ўз ифодасини топгандир. Одамлар ва жинларнинг яратилишидан ягона мақсад уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари экан.

«Ибодат» сўзи араб тилида бўйсуниш, ўзини паст тутиш, итоат этиш ва амрни бажариш маъноларини англатади. Демак, ҳар бир ишда Аллоҳга бўйсуниш, итоат қилиш, Аллоҳнинг амрларини бажариш, ҳузурида ўзини паст олиш Аллоҳга ибодат қилишни англатар экан.

Уламолар истилоҳида эса Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш учун қилинадиган ҳар бир иш ибодатдир.

«Улардан ризқ ирода қилмасман ва Мени таомлантиришларини ҳам ирода қилмасман. Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир».

Демак, Аллоҳ таоло инсонлару жинлардан ризқ сўрамайди, балки Ўзи уларга ризқ беради. Улардан таом сўрамайди, балки Ўзи уларга таом беради. Аллоҳнинг бирдан-бир ирода қилгани ибодатдир, инсу жинни яратишдан мақсади ҳам шудир.

Инсон бу дунёга Аллоҳ таолонинг ибодатини қилиш учун, яъни У Зотнинг айтганини қилиб, кўрсатмаси билан яшаш учун келган экан. Ўша кўрсатмаларни кимдан ва қаердан олади?

Бу муаммони ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳал қилган. У Зот ҳар замон ва маконда бандалар ичидан етук бир кишини танлаб олиб, унга пайғамбарлик мақомини берган ва фаришта орқали хабар юбориб, Ўз таълимотларини етказиб турган. Пайғамбар эса Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларини одамларга омонат билан етказиб турган. Мана шу ерда «Ваҳий нима ўзи?» деган савол пайдо бўлади. Бу саволга тўлиқ жавобни ақоид илми уламоларидан оламиз.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Худо мавжуд бўлса, нега дунёда бегуноҳ инсонларга шунча зулм бўлмоқда Африка қитъаси давлатларида норасида гўдаклар нега очликдан ўлмоқдаЖавоб 1. Аллоҳ давоми...

4017 17:01 / 06.11.2018
ДАЖЖОЛ ҲОЗИР ЖАЗИЙРАДА ВА ТЕМИРЛА БОҒЛАНГАНФотима бинти Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом билан намоз ўқидим. Қавмнинг давоми...

10119 22:09 / 01.12.2016
.АлҚобиз, исми руҳларни қабз қилувчи, хоҳлаган кишисининг ризқини қабз қилувчи, қалбларни қабз қилувчи деган маъноларни англатади.Аллоҳнинг ушбу исми саҳиҳ давоми...

12840 17:00 / 12.08.2017
Улар қадарни инкор қиладилар ва .Инсон ўз амалини ўзи халқ қилади,, дейдилар. Уларнинг фикрича, инсоннинг ўз қудрати бўлиб, у ўз амалларини ўзи яратади, Аллоҳ давоми...

4891 17:00 / 02.08.2021
Аудиолар

213000 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132224 14:35 / 11.08.2021