1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Огоҳ бўлинг, дунё ғурурга кетказувчи матодир

16:00 / 03.01.2022 2123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу Қуръоний хулосадан қуйидаги маъно ирода қилинган: Ҳаёт бир неча кунлардан иборат матодир ва у йўқ бўлиб кетади. Дунё ҳаётининг лаззатлари ва гўзалликлари улар билан ғурурга кетган, яъни алданган киши учун лаззатдир. Чунки, бу нарсалар инсонни алдаб қўяди. Зеро, дунё ҳаёти ва ундаги мол-дунёдан иборат барча нарсалар кишини алдайдиган ва унга бекорчи нарсаларни орзу қилдирадиган бир оз матодир.

«Ғурур» - араб тилида (غَرَّ - يَغُرُّ) феълидан олинган бўлиб, киши алданиб қоладиган нарса, маъносидадир. «Ғорур» (алдовчи) - шайтон ва «Ғорр» (алданувчи) эса, ғафлатдаги инсондир. Шунингдек, ғурур - кишининг нафсига алданиши, у билан ажабланиши, унга рози бўлиши, кибрланиши ва ўзини йўқотиб қўйишидир. Ғурур - инсонни зарарига бўлган ишни қилишга ундайдиган сабаб ҳамдир. Бунинг мисоли, Одам алайҳиссаломни Иблис келиб алдагани ва у зотнинг зарарига бўлган нарсани истеъмол қилганларидир.

Аллоҳ таолонинг «Ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, холос» (Раъд сураси, 26-оят) айтган сўзида дунёни савдосини ўтказиш учун алдаб сотиладиган матога ўхшатиш бордир. Киши бунга алданади, уни сотиб олади ва унга сотиб олган нарсаси фосид ва сифатсиз нарса экани намоён бўлади. Шайтон бу ўринда фирибгар сотувчидир. Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бу дунёни охиратдан устун билган киши учундир. Аммо, ким охиратни талаб қилса, бу энг юксак матодир».

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: «(Дунё) ўсимликларнинг яшиллиги ва қизларнинг ўйинқароқлиги каби давомий эмас».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Жаннатдаги бир қамчи ер дунё ва ундаги барча нарсадан яхшидир. Хоҳласангиз ўқинг: «Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас» (Оли Имрон сураси, 185-оят)». «Сунани Термизий» асарида келган 232-ҳадис, Имом Термизий бу ҳадисни саҳиҳ, деганлар.

Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу айтадилар: «Аллоҳ ҳақида ғурурга кетиш бу — банда Аллоҳга маъсият қилишда давомий бўла туриб, Аллоҳдан мағфиратни умид қилишидир. Яъни, банда бир гуноҳ иш устида бардавом туриши ва тавба қилмасдан туриб, Аллоҳдан кечиришини умид қилиши Аллоҳ ҳақида ғурурга кетиш демакдир. Дунё ҳаётида ғурурга кетиш эса, дунё билан алданиши ва дунё уни охиратдан машғул қилишидир. Аммо, ғурурга кетгазувчи мато бу - охиратни талаб қилишдан чалғитадиган нарсадир. Охиратдан чалғитмайдиган нарса ғурурга кетгазувчи мато бўлмайди. Лекин, у ўзидан кўра яхшироғини кўрсатувчи матодир».

Аллоҳ таоло бизга дунёнинг ҳақиқатини бир неча оятларда очиб берган. Дунё ҳақиқатда ҳеч нарсадир. Зеро, у завол топгувчи, йўқ бўлиб кетгувчидир. Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан туширган сувга ўхшайдир» (Юнус сураси 24-оят).

«Билингки, албатта, бу дунё ҳаёти ўйин, кўнгил эрмаги ва зеб-зийнатдан, ўзаро фахрланишдан, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтиришдан иборатдир» (Ҳадид сураси, 20-оят).

«Бу дунё ҳаёти ғурурга кетгазувчи матодан ўзга ҳеч нарса эмас» (Ҳадид сураси, 20-оят).

«Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир» (Анкабут сураси, 64-оят).

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг

«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гўзал хулқ билан кишининг имони мукаммал бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Қайси мўминнинг имони комил ҳисобланади,, деб сўрашганида .Гўзал давоми...

989 17:32 / 19 январь
Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Тарихи Димашқ, номли китобида шундай ёзади.Суҳайл ибн Аби Ҳазм айтади.Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ вафот этганидан сўнг уни давоми...

1973 10:30 / 25.10.2021
Касалликлар инсонни тарбиялашдаги сабаблардан биридир. Аллоҳ таоло барча жиҳозларимизга... Жисмимиздаги барча аъзоларимизга улкан эҳтиёткорликни қилса эди, давоми...

4484 16:00 / 28.02.2023
Аллоҳ таоло Қуръони каримда кишиларни бахилликдан ҳам қайтарган. Чунки бахиллик кишилар ўртасидаги муҳаббатни йўқотади. Бахил киши ўзаро ёрдамни ёмон кўради, давоми...

2526 12:15 / 19.10.2018