1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Машинани тез бошқарадиганларга эслатма!

17:00 / 22.08.2022 3023 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен автомашинамни телбаларча, оқибатини ўйламасдан жуда тез бошқарар эдим. Бир куни машинамга бир отахон чиқиб ўтирдилар. Йўлда кетар эканмиз, у киши менга бир оғиз ҳам гапирмади. Манзилга етганимизда менга табассум ила боқиб, мени ҳайратда қолдирган мана бу сўзларни айтдилар: «Эй ўғлим, сен ўзинга ажратилган Аллоҳнинг фазлини, сатрини тезроқ тугатишга уринар экансан».

Мен: «Қандай қилиб», дедим.

Отахон: «Сен манзилимга ҳайдовчилик борасидаги маҳоратим туфайли соғ-саломат етиб келдим, деб ўйлама. Балки сен, Аллоҳнинг фазли инояти билан Унинг ҳимоясида манзилга соғ-саломат етиб келдинг. Сен ҳозир ўзинга ажратилган умрингни, ҳаётингни тезроқ тугатишга уриндинг. Унутма, бу уринишинг бир куни ўз натижасини бериб, аянчли ҳолатда ҳалок бўлишинга олиб келади. Худди банкда турган пулинга ўхшайди. Сен, ўша пулни фақат зарурат пайтда олганинг каби тезликдан ҳам фақатгина эҳтиёж тушгандагина фойдалангин. Имкон қадар машинани тез ҳайдамагин. Машина минишдаги маҳоратинга алданмагин. Ҳаргиз Аллоҳ таолонинг фазлу иноятини унутмагин. Машинада тез юриб ҳам бир фалокат рўй бермаганига, бирор тўсиқдан ошиб ўтсанг, бирор оғир вазифани амалга ошириб уддалаган бўлсанг ҳам ўзингдан кетма, алданиб қолма! Унутма, Аллоҳ таоло сенга ҳаётинга етадиган миқдорда куч-қувват ато этган. Сен машинани арзимас сабабларга кўра тез ҳайдаш орқали бу қувватни кўп қисмини ишлатиб қўйма».

Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

وَلَئِنْ أَتَيْتَ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ بِكُلِّ آيَةٍ مَّا تَبِعُواْ قِبْلَتَكَ وَمَا أَنتَ بِتَابِعٍ قِبْلَتَهُمْ وَمَا بَعْضُهُم بِتَابِعٍ قِبْلَةَ بَعْضٍ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءهُم مِّن بَعْدِ مَا جَاءكَ مِنَ الْعِلْمِ إِنَّكَ إِذَاً لَّمِنَ الظَّالِمِينَ
 

Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир» (195-оят).

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни Ўзининг йўлида пул-мол нафақа қилишга амр қилмоқда.

«Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг».

Бунга савоб ва хайрли ишлар учун нафақа қилиш киради.

«Ўзингизни ҳалокатга ташламанг» жумласида бир неча хил маъно бор.

Бири: «Аллоҳнинг йўлида нафақа қилмай, ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг», яъни «Бахиллигингиз ҳалокатга сабаб бўлмасин», дегани.

Яна бир маъноси: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса, «ўзини ўзи ўлдирди», – дейилади. Шунга ўхшаган бўлмасин», дегани.

Имом Олусий: «Ушбу оятдан ўлимга сабаб бўладиган нарсага бормаслик чиқади», – деганлар.

Машинани белгиланган меъёрдан тез ҳайдаш ҳам ўз жонини хатарга қўйишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш масаласидаги саволга жавоб берар экан, катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчининг ўз жонига қасд қилиш мақомида бўлишига фатво берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш масаласидаги саволларга жавоб берди. Қуйида мазкур фатворлардан бир қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қайд этилишича, Ислом шариати йўл ҳаракати қоидаларига — ижтимоий қоидалар сифатида қарайди ва унга риоя қилишга буюради. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш шариатнинг қуйидаги учта мақсадларига етишга хизмат қилади:

·  Ҳаётни сақлаш.

·  Авлодни сақлаш.

·  Мулкни сақлаш.

Транспорт воситасини бошқаришда мусулмонлар риоя этишлари лозим бўлган кўплаб суннатлар ва одоблар мавжуд. Энг муҳим вазифа — инсон уловда юрганида ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йўловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса йўл ҳаракати иштирокчиларининг барчаси йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим бўлади. Қоидани бузиш — бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ва унга зулм қилиш ҳисобланади...

...Тезликни чеклашда асосан ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳаётини сақлаш назарда тутилади. Ҳайдовчининг бу чекловни бузиши ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётини хатарга қўйиш бўлади. Шу боис қатор фатво марказлари ва уламолар, жумладан, Саудия Арабистони муфтияти рухсат этилган тезликдан юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган бўлади, деб фатво берган.

Фойдаланилган манбалар:

«Тафсири Ҳилол»

Muslim.uz сайти

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юсуф ибн Асбот раҳимаҳуллоҳ дедилар.Ҳусни хулқнинг аломати, ўнта нарсададир1. Келишмовчилиги оз.2. Инсофли ва яхши адолатли бўлиш. 3. Бировни тойилишини кутмаслик.4. давоми...

1669 09:00 / 21.08.2021
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу .Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди,, деган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади .Уч нарса иймондандир давоми...

2602 13:30 / 06.06.2021
Бошқа ибодатлардаги каби, садақа ва хайрэҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. Албатта, садақанинг бу тури ҳам соҳибининг ўзига катта давоми...

3174 16:00 / 01.09.2021
Донишманд тикувчининг олдига бир йигит шим тиктириш учун келди. Тикувчи келган йигитнинг юзига қаради, юзида маъюслик, ғазаб асари бор эди. Тикувчи унга .Сенга шим давоми...

1684 14:00 / 30.01.2023