Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 4 шаввол | 2024 йил 13 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (185-дарс). Муҳаммад алайҳиссаломнинг бошқа набийлардан фарқлари

19:00 / 14.06.2022 3106 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга ўзимдан олдин ҳеч кимга берилмаган беш нарса берилди:

Менга бир ойлик масофадаги кучли қўрқинч ила нусрат берилди.

Менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди. Бас, менинг умматимдан кимга намоз ўқиш етса, ўқисин.

Менга ўлжалар ҳалол қилинди, мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинмаган эди.

Менга шафоат берилди.

Пайғамбар ўз қавмига хос қилиб юборилар эди, мен барча одамларга умумий қилиб юборилдим», дедилар».

Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилишган.

Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа пайғамбар алайҳиссаломлардан фарқли ўлароқ, ўзларига Аллоҳ таоло томонидан берилган бешта ортиқча хусусият ҳақида сўз юритмоқдалар:

1. «Менга бир ойлик масофадаги кучли қўрқинч ила нусрат берилди».

Яъни «Аллоҳ менга бир ойлик узоқдаги масофада турган душманим қалбига кучли қўрқинч солиш билан нусрат берди». Бу Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган катта неъмат эди. Ўша вақтдаги юриш тезлиги билан ўлчанганда бир ойлик йўл босгунчалик масофада турган душман қалбига ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қаттиқ қўрқув тушар эди. Бу жуда ҳам маълум ва машҳур нарса. Ушбу ҳақиқатни душманларнинг ўзлари ҳам тасдиқлаганлар. Агар Аллоҳ таолонинг бу ёрдами бўлмаганда, яхши қуролланмаган, оз сонли одамга ўша вақтнинг энг кучли қўшинлари устидан ғолиб келишлари мумкин эмас эди.

2. «Менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди».

Аллоҳ таоло бутун ер юзини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам учун, у зотнинг умматлари учун масжид қилиб қўйган. Ернинг қайси бир нуқтасида бўлсалар, намозни ўқийверадилар. Намозлари қабул бўлади. Бошқа дин ва умматларга бу улуғ неъмат берилмаган эди. Улар махсус ибодатхона ва жойлардагина ибодат қилсалар қабул бўлади, бўлмаса йўқ.

Аллоҳнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга берган улуғ неъматларидан бири ерни покловчи нарса қилиб қўйганидир. Асл покловчи нарса – сув. Сув бўлмай қолса, ер – тупроқ ҳам покловчи бўлаверади, мусулмон киши у билан покланиши, хусусан, таҳорат ва ғусл ўрнига таяммум қилиши мумкин. Бу ҳам улкан неъмат. Сув бўлмаганда, сувни ишлатиш имкони йўқ бўлганда, тупроқ ишлатилаверади. Бу ҳам бошқа дин ва умматларга берилмаган нарса. Аллоҳ таоло нима учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ерни масжид ва покловчи нарса қилиб берди? Албатта, сув ишлатиш мумкин бўлмаганда таяммум ила  намоз ўқиш учун. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз сўзларининг давомида: «Бас, менинг умматимдан кимга намоз ўқиш етса, ўқисин», демоқдалар.

Бу намознинг нақадар аҳамиятли эканини, уни тарк қилишга ҳеч қандай узр йўқлигини кўрсатади. Ер таяммумдан бошқа ҳолатларда ҳам покловчи бўлиб хизмат қилади. Оёқ кийимларини поклаш, баъзи ювиш қийин нарсаларни поклаш ҳам ерга ишқаш билан бўлади.

3. «Менга ўлжалар ҳалол қилинди. Мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинмаган эди».

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларга душман билан бўлган урушда қўлга тушган ўлжаларни олиш, улардан фойдаланиш ҳалол қилинмаган эди. Улар ўлжаларга эга бўлолмас, улардан фойдаланмас эдилар. Баъзилари ўлжаларни бир ерга тўплаб, ўт қўйиб кетар эдилар. Кейинчалик баъзи пайғамбарларнинг умматлари ўз динлари, пайғамбарлари таълимотига хилоф равишда ўлжаларни олган бўлишларии мумкин.

Аллоҳ таоло бу масалада ҳам Ўзининг Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга лутфи карам кўрсатди. Ислом душманларига қарши олиб борилган шаръий урушларда тушган ўлжаларни ҳалол қилди.

Бунинг ҳукми Қуръони Каримнинг Анфол сурасида баён қилинган. Тушган ўлжаларнинг бешдан бири Аллоҳ ва Унинг Расули учун ажратилади. Қолгани эса мужоҳидларга махсус тартиб асосида тақсимлаб берилади.

4. «Менга шафоат берилди».

Бошқаларга, жумладан, бошқа пайғамбарларга чегараланган шафоат ҳаққи берилган. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга улкан шафоат ҳаққи, марҳамат этилган. Бу қиёмат кунининг энг буюк мартабаларидандир. Бу у кишининг умматлари учун ҳам улкан бахт-саодатдир.

5. «Пайғамбар ўз қавмига хос қилиб юборилар эди, мен барча одамларга умумий қилиб юборилдим».

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган барча пайғамбарлар Аллоҳ томонидан ўз қавми учун хос қилиб юборилар эди. Уларнинг даъвати бошқа қавмларга қаратилмаган эди. Ҳозирги кунимизда самовий динлардан иккитаси қолган. Яҳудий дини ушбу ҳақиқатни ўзида сақлаб қолган. Бу динга фақат яҳудий бўлиб туғилганларгина кира олади. Бошқалар бу динга киришлари мумкин эмас.

Масиҳий дини ҳам аслида Бану Исроилга аталган. Аммо улар Масиҳ алайҳиссаломга қарши турганларидан, у зот алайҳиссаломни ўлдирганликни даъво қилганларидан кейин бу динга бошқалар кирганлар. Ана ўша бошқалар ўзларича «Масиҳнинг таълимотлари ҳаммага қаратилган», деган даъво билан чиққанлар.

Ислом дини охирги дин бўлгани, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги Пайғамбар бўлганлари учун Ислом бутун олам аҳлига дин ва Муҳаммад алайҳиссалом ҳамма халқларга Пайғамбар қилинганлар. Энг мукаммал дин сифатида Исломга амал қилиш Аллоҳ таолонинг ер юзи аҳлига бўлган амри илоҳийсидир. Шу амрга биноан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ер юзидаги барча одамлар учун Аллоҳнинг Расулидирлар. Бу гапни  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ёки  мусулмонлар ўйлаб чиқаргани йўқ. Бу Аллоҳ таолонинг амридир.

Демак, Аллоҳ таоло барча бандаларига битта пайғамбар – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлишини ирода қилган. Ҳамма шу зотнинг шариатларида бўлиши керак. Бошқа дин эса қабул қилинмайди.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Aбдуллоҳ ибн Aлавий Ҳаддод ваф. 1132 ўзининг .Найлулмаром шарҳу ақийдатулИслом, асарида шундай дейди.Билингки, Ашъарийларнинг эътиқоддаги мазҳаби ислом давоми...

1971 14:00 / 22.08.2021
Бу мавзу қазои қадар ва банданинг амали мавзусига узвий боғлиқдир. Қадария ва мўътазилаларга ўхшаб .Банда ўз амалини ўзи халқ қилади, Аллоҳ таолонинг бу ишга давоми...

3961 18:00 / 13.09.2021
Зиёфат ўлароқ, ана ўша яхшими ёки заққум дарахтимиҚани айтингларчи Зиёфат ўлароқ, наъим жаннати яхшими ёки заққум дарахтими Заққумнинг тафсилоти кейинги давоми...

9238 23:38 / 19.02.2018
Аллоҳ таоло бошқа бир оятда.Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига давоми...

4979 19:37 / 27.07.2017
Аудиолар

119799 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41519 14:35 / 11.08.2021