Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (104-дарс). Ҳис қилиш доирасидан ташқари илм

13:04 / 28.09.2020 5153 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Модомики, ақл ҳис қилиш доирасидаги илм билан чегараланар экан, ўша доирадан ташқари олам – ғайбий оламнинг маълумотлари ҳақидаги илмни қандай қилиб оламиз, деган савол пайдо бўлиши турган гап.

Бу саволга икки хил жавоб бўлади.

Биринчи жавоб Ислом оламидан ташқаридан келади.

Иккинчи жавоб мусулмонлардан келади.

Ҳис этиш оламида моддаларнинг хусусиятларини аниқлаш каби нарсани тажриба ўтказиш йўли билан ҳал этилади.

Бу соҳада ҳозирда ғарблик олимлар етакчилик қилмоқдалар. Улар бу ишда барча табиий ва тажрибий илмларни яхши йўлга қўйиб, катта муваффақиятларга эришдилар ва эришмоқдалар.

Аммо бу нарсани ҳис этиш оламидан бошқа нарсаларга ишлатиб бўлмайди. Айни пайтда ўша моддий тажрибага бўйсунмайдиган нарсаларни инкор ҳам қилиб бўлмайди.

Одам боласи кўп нарсаларни ўзига етиб келган хабар ва нақллар орқали ўрганади. Ҳар бир одам дунёдаги барча нарсанинг гувоҳи ёки ҳодисаларнинг шахсан иштирокчиси бўлиши мумкин эмас. Одатда ўша ўзи гувоҳ ёки иштирокчи бўлмаган нарса ва ҳодисаларни уларни кўрган ва эшитганлардан нақл қилинган хабарлардан ўрганади.

Албатта, ўрганилаётган нарсанинг мақомига қараб хабар ва нақлнинг аҳамияти ортиб боради.

 

«Сунний ақийдалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зоҳирий мазҳабининг усулчи ва фақиҳлариИсмСанаИловаИбн Тумартҳ. 524м. 1130XI аср охири ва XII аср бошларида ҳозирги Мағриб, Тунис, Жазоир ва Андалус ерларига давоми...

3130 14:00 / 28.08.2021
15 дарсимизда зикр қилинган далил ва ҳужжатлардан Ислом фақатгина илмга тарғиб қилиб қолмай, ўзи ҳам айни илмий асосда эканини билиб оламиз. Исломнинг дин сифатида давоми...

5364 13:00 / 07.12.2020
Бу икки нарса, яъни ибодат ва дуо қазо ва қадар, банданинг амали ихтиёрий ёки мажбурий экани, савоб ва иқоб масалалари билан боғлиқ эканини алоҳида таъкидламоғимиз давоми...

4528 19:30 / 18.10.2021
1. Савол Худонинг борлигига далил нимаЖавоб 1. Худога ишониш инсоннинг фитрати туғма мойилликлари ва хусусиятларида бордир. Ҳозирги позитив ва ижтимоий илмфан давоми...

5784 18:05 / 01.11.2018