1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозоғистонда янги «Абдуллоҳ» масжиди очилди

12:00 / 28.09.2020 2576 pdf Ўқиш режими + -

Қозоғистоннинг Алмата шаҳридаги Турксиб туманида янги «Абдуллоҳ» масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари идораси матбуот хизматига таяниб, islam.ru сайти хабар берди. 

Ушбу масжидга Тиништикбай Мирзаев имом хатиб этиб тайинланди. Масжиднинг очилиш маросимида Қозоғистон Олий муфтийси Науризбай ҳожи Таганули ва Алмата шаҳрининг бош имом хатиби Эркинбек Шокай иштирок этди.

«Янги «Абдуллоҳ» масжиди замонавий услубда, барча қулайликларга эга ҳолда қурилган. Ушбу маскан ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш марказига айланади ва уларнинг эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қилади деб ишонамиз», дейди Қозоғистон Олий муфтийси Науризбай ҳожи Таганули.

Таъкидланишича, янги масжид шаҳардаги энг гўзал масжидлардан бири ҳисобланади. Бино уч қаватли бўлиб, у ерда нафақат ибодат зали ва ходимлар хонаси, балки тўй зали, аудитория ва 250 кишига мўлжалланган ошхона мавжуд.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, жорий йилнинг 1 июн куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига давоми...

2120 14:30 / 02.06.2021
Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент давоми...

903 20:12 / 27.05.2025
Биласизми, 2020 йилда туғилган болаларга энг кўп қандай исм берилган Бу ҳақда huquqiy axborot телеграм каналининг хабар беришича, ўғил болаларга Муҳаммад Али исми 19383 та, давоми...

3764 14:30 / 05.01.2021
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotҲаж ndash улуғ ибодатquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам жамоат давоми...

3838 08:40 / 27.07.2018