1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Германияда мусулмонлар учун инновацион кроссовкалар ишлаб чиқилди

16:36 / 28.09.2020 1882 pdf Ўқиш режими + -

Университетда дарс берадиган германиялик мусулмон профессор Йорг Имран Шретер дунёвий таълим муассасасида таҳорат олишга бўлган ноқулайликларга доимо дуч келган. Натижада ушбу муаммони ҳал қилиш учун у оёқларини ювишга қулай бўлган инновация, яъни мусулмонлар учун оёқ кийими кроссовкасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди. Доктор Шретер анъанавий «хуффайн» намоз пайпоғини замонавий спорт кроссовкалари билан бирлаштирди, улар кундалик кийишга жуда ҳам қулай.

Хуффайн - бу махсус бардошли ва сув ўтказмайдиган пайпоқ. Ушбу енгиллик ҳам совуқ, ҳам илиқ, уйда ёки йўлда, ҳам эркак, ҳам аёлга, ҳам касал, ҳам соғлом одамга тегишли. Доктор Шретернинг ихтиросини шариатга мувофиқлигини билиш учун «Ал-Азҳар» университети (Миср) мутахассисларидан тасдиқ олинган. Диншунос уламолар профессор томонидан яратилган ибодат поябзалини шариат талабларига жавоб беради деган фатвони беришган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АҚШ вакили Илхан Абдуллоҳ Омар, АмерикаИслом муносабатлари кенгаши CAIR томонидан шанба куни мусулмон фаоллар ва Конгресс аъзолари иштирок этган ташкилотнинг давоми...

1972 15:30 / 11.12.2021
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Мовароуннаҳр ҳадис мактаби тарихи ҳақида маълумот берувчи лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ушбу давоми...

1020 14:30 / 06 май
National Geographic журнали Дубайда жойлашган .Келажак музейи, ни дунёнинг энг гўзал 14 музейидан бири ва уни архитектура мўъжизаси деб атади. Ҳозирда музей очилишга давоми...

2167 15:00 / 04.08.2021
Жорий йилнинг 13 май куни британиялик муслима аёл Манчестер шаҳри Тамсайд туманининг биринчи мусулмон мери этиб тайинланди. Бу ҳақда aboutislam.net манбаси хабар берди. давоми...

1808 14:54 / 30.05.2023
Аудиолар

213438 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132652 14:35 / 11.08.2021