Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (99-дарс). Ақоид илмининг мақсади

13:00 / 24.08.2020 4233 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Ақоид илмининг мақсади – динга бўлган ишончни, диний ақийдаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва улар тўғрисидаги шубҳаларни рад қилишдир.

Кишини ақийдада тақлидчи бўлишдан далил келтириш ва ишончли бўлиш чўққисига кўтаришдир. Тўғри йўлни изловчиларга очиқ-ойдин ҳақни баён қилиш билан йўл кўрсатиш, аксинча, бўйин товловчиларга эса далил ва ҳужжатларни исбот этиш. Дин асосларини аҳли ботилнинг шубҳаларидан ва адаштиришларидан муҳофаза қилиш.

Бу илмнинг асосий мақсади эса барча шаръий илмлар каби, икки дунё саодатини ҳосил қилишдир.

Ақоид илмининг мавзуси

Бу илмнинг мавзусига келсак, зарурат юзасидан, ўз-ўзидан излаб топиб ёки далил ахтариб эътиқод қилиш лозим бўлган ишлардир. Ақоид илмида ўша ишларнинг барчаси ҳақида баҳс юритилади. Бу кўпчилик учун сир эмас.

Ақоид илмининг номлари

Ақоид илми ўз тарихининг турли босқичларида шароит ва тушунчалардан келиб чиқиб, бир неча номлар билан аталган. Дастлабки вақтда исломий илмларнинг барчаси битта «Ислом» номи остида эди. Кейинроқ ундан ҳар хил илмлар ўзига хос ном билан ажраб чиқа бошлади. Ақоид илми ҳам ўзининг охирги номида барқарор бўлгунча бир неча исмларни алмаштирди.

«Ал-Фиқҳул Акбар»

Ақоид илмига «Ал-Фиқҳул Акбар» номини берган киши Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидирлар. У киши ақоид бўйича бир китоб имло қилиб, уни «Ал-Фиқҳул Акбар» деб номлаганлар. Бу китоб чоп қилинган. Ҳанафийлар ва бошқалар томонидан ўрганилади.

Аслида «фиқҳ» сўзи бир нарсани нозик-нозик жойларигача аниқ ва тўлиқ фаҳмлашни англатади. Намоз, рўза, олди-сотди, бошқа муомалалар каби амалий шаръий ҳукмларни аниқ ва тўлиқ ўрганувчи илм фиқҳ деб айтилади.

Шаръий ақийдавий аҳкомларни аниқ ва тўлиқ ўрганувчи илмга эса «Ал-Фиқҳул Акбар» – катта фиқҳ дейилади. Чунки шу илм бўлмаса, уни тушуниб етилмаса, қилган амаллар ҳам муроддагидек бўлмайди. Шунинг учун ҳам амалий фиқҳ – кичик фиқҳ, ақийдавий фиқҳ – катта фиқҳ ҳисобланади.

«Илми Калом»

Бу исм ақоиднинг энг машҳур исми бўлиб у ўзидан олдинги исм – «Ал-Фиқҳул Акбар» исми билан бир асрда, яъни иккинчи ҳижрий асрда зоҳир бўлгани кўринади. Чунки бу исм имом Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеъий ва бошқалардан ривоят қилинган. Улар ўз ижтиҳодларида Илми Калом ва мутакаллимларга тегишли ҳукмлар ҳақида баҳс юритганлар.

«Илми калом» исмининг ишлатилиши эътиқодий баҳсларнинг энг машҳури, баҳс қилувчилар ўртасида энг кўп низоларга сабаб бўлгани ва ихтилофлар келтириб чиқаргани, Аллоҳнинг каломи ҳақидаги масала шу илмда ўрганилганидандир.

«Илми Усулид дин»

Бу «Ислом шариати ва динидан олинган эътиқодий ҳукмларни баҳс қилувчи илм» деганидир, чунки бу илм асл бўлиб, бошқа диний илмлар унга эргашади.

Бу ном ҳам иккинчи ҳижрий асрда чиққан бўлиб, Аллоҳ таолонинг «Унинг асли собит турадир. Шохлари эса осмонда» ояти асосида шаръий ҳукмлари аслларга ва фаръларга тақсим қилинганидан кейин келиб чиққан.

Бу исмни биринчи бўлиб ишлатган шахс имом Абул Ҳасан ал-Ашъарийдир. У киши ўз китобини «Ал-Ибона фил усулид дияна» деб номлаган. Кейин эса Абдулқодир ал-Бағдодий ал-Ашъарий «Усулуд дин» китобини ёзган.

«Илмут Тавҳид»

Аслида тавҳид фақат илоҳий сифатлардан бири бўлибгина қолмай, балки барча сифатларни жамловчи Аллоҳга лойиқ бўлган ва Аллоҳнинг зотида ундан ўзгага лойиқ бўлмаган ҳамма нарсаларни баён қилувчи нарсадир. У Ислом миллатининг шиоридир. Ислом у билан танилган ва бош-қа динлардан имтиёзли бўлган.

Зарурий ақийдаларнинг бу ном билан аталиши, Аллоҳнинг ваҳдонияти бу ҳақдаги баҳсларнинг энг машҳури ва энг шарафлиси бўлгани учундир.

Бу исм ўнинчи ҳижрий асрдан кейин кенг тарқалди. Мисол учун, шайх Муҳаммад Абдуҳ «Рисолатут Тавҳид»ни таълиф қилди. Машҳур тафсирчи ал-Қосимий «Далоилут Тавҳид»ни ёзди.

«Илмул Ақоид»

Бу ўзидан олдинги исмлардан кейинроқ, тўртинчи ҳижрий асрда пайдо бўлган. Ақоид фалсафа билан, айниқса нақлий ақийдалар ақлийлари билан аралашиб кетганидан сўнг, салафи солиҳнинг холис ақийдасини кейингиларнинг фалсафа аралашган, ақлий таъвилларга қоришган ақийдасидан ажратиш учун ушбу исмни ишлатишга ҳожат тушган.

«Сунний ақийдалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон инсон бўлажак ишларда .Барчага ўзи учун халқ қилинган амал муяссардир, жумласини шиор қилиб олиб, ўзини амалга уриши керак. Ўзи учун яхшилик амалларни давоми...

2790 18:00 / 28.06.2021
Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади Аллоҳ кўп савоб берувчидир, ўта билувчидир.Аллоҳ таоло ношукр ва кофир бандаларни нима давоми...

4744 20:07 / 03.03.2018
Баъзи суфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто, тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта давоми...

6359 19:23 / 02.12.2016
Юқорида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг илмий фаолиятларини илми каломдан бошлаганлари ва кейин фиқҳга ўтганлари ҳақида сўз юритган эдик. У кишининг давоми...

3758 19:20 / 15.07.2019