1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нур тоғида маданий марказ қурилади

15:00 / 24.08.2020 2476 pdf Ўқиш режими + -

Макка шаҳар мери, Жабал ал-Нур (Нур тоғлари) этагида, тарихий Хиро ғори жойлашган тоғда маданий марказ барпо этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Saudi Gazette сайти хабар берди.

Шаҳар ҳокими Муҳаммад ал-Қувайхаснинг айтишича, аввал тоғ ва унинг атрофлари тозаланади. Ал-Арабия шаҳар ҳокимидан иқтибос келтирган хабарда марказ муқаддас Макка шаҳри ва Хиро ғори ҳақида ҳужжатлаштирилган ишончли маълумотларни беради, дея таъкидлаган.

Поғоналар ғор жойлашган тоғнинг тепасидан кўтарилишни осонлаштириш учун қурилади. Ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва тоғни Ислом тарихида муҳим аҳамиятга эга табиий жой сифатида сақлаб қолиш учун барча зарур чоралар кўрилади.

Жабал ал-Нур Каъбадан 4 км узоқликда жойлашган. Унинг баландлиги 640 метрга етади. Баланд чўққига чиқиш икки соатни ўз ичига олади. Хиро ғори шимолий-шарқий ёнбағрида жойлашган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимиз уламоларидан бири, Тошкент шаҳар .Ракат, жомеъ масжидининг имомхатиби, устоз Раббимқул домла Муҳаммадиев фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Шу давоми...

1431 10:12 / 26 май
Ушбу Қуръон мусобақаси шу пайтгача ўтказиб келинаётган мазкур йўналишдаги мусобақалардан мукофот пулининг қимматлигиги билан ажралиб туради. Ajel.sa сайтининг давоми...

2526 12:27 / 24.01.2019
2024 йил 22 август куни Англиянинг .Илмул ирфон, зиёрат туризми ташкилоти аъзоси, Брентфорд шаҳри муфтийси Муҳаммад Ишфок ҳамда муфтий Муҳаммад Зубайр ҳазратлари давоми...

1319 18:00 / 22.08.2024
Миллий статистика бошқармаси тадқиқотига таяниб, Буюк Британиядаги мусулмонларнинг сони тарихда биринчи марта 3 миллиондан ошди дея хабар беради Daily Mail нашри. давоми...

2481 15:00 / 12.03.2022
Аудиолар

211408 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130669 14:35 / 11.08.2021