1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Истанбулнинг Таксим майдонида масжид қурилиши якунланмоқда

11:30 / 11.12.2020 2547 pdf Ўқиш режими + -

Истанбулнинг машҳур Таксим майдонида катта масжид қурилиши якунланмоқда. Бу ҳақда islam.plus манбаси хабар берди.

Бу ерда масжид қуриш ғояси ўтган асрнинг 50-йилларидан бери пайдо бўлиб келган. Ушбу ғояни 2014 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған буни амалга оширишга муваффақ бўлди. Масжид қурилиши 2017 йилнинг қишида бошланиб, сиёсий можаролардан ҳоли бўлмаган.

Шаҳарсозлик палатаси ушбу гигант ҳудуднинг тарихий иншоотига зарар етишини таъкидлаб, лойиҳани блокировка қилиш тўғрисида илтимоснома билан чиқган. Аммо демографик ўзгаришлар туфайли илтимоснома судда рад этилган. Энди ушбу ҳудудда асосан мусулмонлар истиқомат қилиши ва ўтган аср давомида бу ерда бирорта ҳам масжид қурилмаган.

Қурилиш майдони Франция элчихонаси ёнидаги катта автотураргоҳ учун танланган. Маданият ва санъат фонди томонидан буюртма қилинган ушбу лойиҳа Халқаро меъморлар иттифоқининг мукофотига сазовор бўлди. Унинг муаллифи фахрий профессор Аҳмет Вефик Алп эди. Ушбу мажмуа масжиддан ташқари музей ва маданият марказини ҳам ўз ичига олади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси бош имоми Ли Жу Хва Aбдулраҳмон Ли билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда .Дунё, АА давоми...

1621 13:32 / 29.10.2021
.Daily Mail, газетасининг хабар беришича, Британия элчиси Саймон Пол Коллис Саудия Арабистонида Ислом динини қабул қилиб, ҳаж ибодатини адо этган биринчи олий давоми...

2519 19:00 / 12.11.2021
.Hilol NASHR, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Абдулғаффор домла Сманов Шокир ўғлининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор давоми...

2165 12:04 / 01.07.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги Диниймаърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаrdquoги фармонининг давоми...

4205 05:22 / 16.08.2018
Аудиолар

211030 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130290 14:35 / 11.08.2021