1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри халқимизга тақдим қилинди

13:46 / 11.01.2020 2367 pdf Ўқиш режими + -

2020 йилнинг 11 январь санаси юртимиз учун илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Карим Мусҳафи шариф нури билан бошланди. Бугун эрта тонгдан «Hilol nashr» нашриёт-матбаа босмахонаси олдида яна одамлар гавжум бўлди. Ушбу нашриётда чоп этилган Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри халқимизга тақдим қилинди.

Бу мусҳаф Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра ҳамда хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди. Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди.

Ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва «Ғавсоний» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди.

Бугунги сана қалблари Қуръонга ошно мухлислар учун яна бир бор унутилмас кун бўлди. Қуръонни қўлига олган ва уни кўзига суртган Мусҳаф мухлисларининг кўзларидан севинч ёшлари қалқиди.

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишларга бош-қош бўлганларни Қуръон билан банд қилсин, Қуръон ҳидоятида бардавом қилсин, охиратда Қуръон шафоатига эриштирсин!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» дейишди. У зот: «Улар аҳли Қуръонлар – Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандаларидир», дедилар»

Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.

Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзининг аҳли ва хос бандалари бўлмиш аҳли Қуръонлардан қилишини сўраймиз.


Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Қозоғистон пойтахти Остонадаги Ҳазрат Султонrdquo жоме масжидида 160 дан зиёд муслиманинг диний саводхонлик курсини битириши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Бу давоми...

2399 10:14 / 20.02.2019
Ислом динидаги мажбурий молиявий ибодат ҳисобланган закот ҳисобкитобини осонлаштириш, тадбиркор ва инвесторлар учун турли бойликларидан закот ҳисоблашни давоми...

3946 14:30 / 26.04.2022
ШриЛанка ҳукумати Мусулмонлар Жаҳон Лигасининг MЖЛ Ислом қоидаларига мувофиқ коронавирусдан вафот этган мусулмонларнинг жасадларини куйдиришни тўхтатиш давоми...

1699 20:30 / 05.03.2021
Дунё бўйлаб исломофобия масаласи кескинлашиб бораётган бир пайтда америкалик мусулмонлар Рамазон шарофатидан фойдаланиб, жамоатчилик билан турли тадбилар давоми...

2009 11:00 / 18.05.2019
Аудиолар

211031 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130291 14:35 / 11.08.2021