1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ буюрган фарзларни адо қиляпмизми?

15:09 / 11.01.2020 3697 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу 18 ёшларида энг буюк армияга қарши уришиш учун ичида Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳулар катта саҳобалар бор бўлган армияни бошқарган.

Муҳаммад Ал-Қосим 17 ёшларида Синдни (бугунги кундаги Покистон ва шимолий Индияда жойлашган шаҳар) фатх этган ва ўз даврида буюк қўмондонлардан бўлган.

Саъд ибн Аби Ваққос 17 ёшларида Аллоҳ йўлида биринчи ўқни отган ва олти кишидан иборат маслаҳат соҳибларидан бўлган. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ишора қилиб: «Бу менинг тоғам, қани ҳар бир киши менга ўзини тоғасини кўрсатсинчи» деб айтардилар».

Арқом ибн Аби Арқом 16 ёшларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун кетма-кет 13 ўтирадиган жой қилган.

Толха ибн Убайдуллоҳ 16 ёшида арабларнинг энг саҳийси бўлган ва Уҳуд жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўлим учун байъат берган ва кофирлардан ҳимоя қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга отилган ўқларни қўли билан тўсган, бармоқлари шол бўлган ва уни ўз жони билан қутқарган.

Амр ибн Калсум 15 ёшларида Бану Тағлиб қабиласини бошқарган. Агар Ислом келмаганда Бану Тағлиб қабиласи одамларни еб ташларди, бошқа қабилаларни босиб одамларни ўлдириб юборарди.

Муоз ибн Амр ибн Жамух 13 ёш ва Муоз ибн Афро 14 ёшларида Абу Жаҳлни Бадр жангида ўлдирганлар ва Абу Жаҳл ўша вақт мушрикларни қўмондони эди.

Зайд ибн Собит 13 ёшларида ваҳий ёзувчиси бўлган ва сирёний ва яҳудий тилини 17 кечада ўрганган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таржимони бўлган. Қуръонни ёд олиб, уни жамлашда ёрдам берган.

Биз-чи...?

Аллоҳ буюрган фарзларни адо қиляпмизми?

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўча кўйда хаттиҳаракатларида озгина енгиллик бор аёллар ҳақида кексаларимиз .эри борми, деб сўрашади. Кўпдан буён кузатиб юрибман. Бу савол бугун аёлларга давоми...

6798 12:05 / 27.08.2019
Нуҳ ибн Иброҳим қизини турмушга бермоқчи бўлиб, мажусий қўшнисидан маслаҳат сўрабди. Қўшниси Во ажабо Ҳамма сендан маслаҳат сўрайди, сен эса мендан маслаҳат давоми...

3429 06:05 / 08.11.2018
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам севиб истеъмол қилган ва умматларига ҳам тавсия этган ўнта неьматнинг бири анор ҳисобланади. Қадимий манбаларда давоми...

3257 11:00 / 06.12.2020
Шаъбон ойи ndash ҳижрийқамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, давоми...

3047 18:45 / 06.03.2023