1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Куёв танлаш

06:05 / 08.11.2018 3400 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нуҳ ибн Иброҳим қизини турмушга бермоқчи бўлиб, мажусий қўшнисидан маслаҳат сўрабди. Қўшниси: “Во ажабо! Ҳамма сендан маслаҳат сўрайди, сен эса мендан маслаҳат сўраяпсанми?!” дебди. Нуҳ: “Менга маслаҳат керак-да”, дебди. Мажусий: “Форс подшоҳи Кисро мол-дунёни танлар эди. Рум подшоҳи Қайсар гўзалликни танлар эди. Араб раислари насл-насабни танлар эди. Сизларнинг йўлбошчингиз Муҳаммад динни танлар эди. Кимга эргашишни ўзинг танла”, дебди.

Бир дона сомон

Ҳаммом ибн Зайд айтади: “Отам билан бирга кетаётган эдик. Бир девордан битта сомон чўпини олдим. Отам менга: “Нега буни (эгасидан сўрамасдан) олдинг?” деди. Мен: “Атиги бир дона чўп-ку?” дедим. Отам: “Ҳамма биттадан чўп олаверса, деворда сомон қоладими?” деди.


“Солиҳлар гулшани” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳар тонг янги кунни қарши олар экан, унинг ихтиёрига 24 соат вақт берилади. Бу унга ҳар куни бериладиган 1440 дақиқа ёки 86400 сониялик фурсатдир. Ўтаётган давоми...

3106 10:20 / 18.10.2018
Абдуссамад ибн Муаққал айтади .Ваҳбдан сўрашди .Эй Абу Абдуллоҳ, икки киши намоз ўқийди бирининг қиёми тик туриши ва сукути узоқ бўлса, иккинчисининг саждаси узоқ давоми...

2178 07:10 / 28.08.2019
Қарзга ботдингизмиbull Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари ўттиз соъ арпа эвазига бир яҳудийда гаровда эди.Фақирликдан давоми...

4860 14:05 / 28.06.2020
Юқорида зикр қилинган далил ва ҳужжатлардан Ислом инсонларни илмга тарғиб қилибгина қолмай, балки ўзи ҳам айнан илмий асосга эга эканини билиб оламиз. Исломнинг давоми...

2973 19:30 / 13.10.2019