1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Хатна: Исломда буюрилган амалларнинг ҳеч бири беҳикмат эмас

12:04 / 11.01.2020 3783 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўғил болаларни хатна қилдириш отанинг бурчи ва боланинг ҳаққидир.

Хатна сўзи луғатда «кесиш» маъносини англатади.

Фақиҳлар таърифида эса «Махсус аъзонинг махсус бўлагини кесиш хатнадир».

Ўғил болаларни хатна қилдириш суннатдир. Суннат бўлганда ҳам, Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айланганлиги яхши ишдир. Қолаверса, бу ишнинг инсон соғлиғи учун қанчалик фойдали амал эканини бугунги замон илми ҳам исботлади. Шунинг ўзи Ислом шариатида буюрилган амалларнинг ҳеч бири беҳикмат эмаслигини тасдиқлайди.

Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Бу тери арабчада «қалафа» дейилади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, хатна боланинг ҳолига қараб, соғлиғи кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик ёки ундан каттароқ гўдакни хатна қилиш шарт эмас.

Шунингдек, заифлиги учун хатнага чидай олмайдиган каттароқ ёшдаги болалар ҳам хатна қилинмайди.

Хатна қилинмаган одам вафот этса, у хатна қилинмайди.

Хатна ҳолида туғилган шахс ҳам хатна қилинмайди. Агар хатна қилиниши лозим бўлган жойда баъзи бир тери бўлса, уни олиб ташлаш лозим бўлади.

Хатначининг айби билан хатна қилинган шахсга талафот етса, у товон тўлайди.

Хатна муносабати билан маросим қилиш машруъдир. Ўғил болаларнинг хатнасини изҳор қилиш суннат амаллардан ҳисобланади.

Ёшлигида хатна қилдирилмаганларни шариат ҳукмларини бузмаган ҳолда, кейинроқ бўлса ҳам, хатна қилдириш уламоларимиз томонидан тавсия қилинади.

Катта ёшдаги киши мусулмон бўлса ва хатна унга зарар келтириши хавфи бўлса, тарк қилинади.

Бир одам катта ёшда мусулмон бўлганлиги узри учун хатна қилинмаган бўлса, адолатли бўлади ва шаҳодати қабул қилинади. Узрсиз хатна қилинмаган одамнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.

Хатна Шофеъийлар ва Ҳанбалийлар наздида вожиб, Ҳанафийлар ва Моликийлар наздида суннатдир. «Бола туғилганидан етти кун ўтгандан бошлаб, хатна қилинса бўлаверади», деган уламолар ҳам бор. Баъзилар: «Етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади», деганлар.

Хатначининг катта одамни ёки ўсмирни хатна қилиш учун авратига назар солиши жоиздир.

Бу ишнинг қанчалик фойдали эканини мусулмон бўлмаган халқлар ҳам энди-энди англаб етмоқдалар.

«Бахтиёр оила» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло биринчи инсон Одам отани лойдан яратди. Бу ҳақда У Зотнинг Ўзи .Муъминун, сурасида шундай деб марҳамат қилади .Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой давоми...

3448 19:35 / 01.10.2019
Шу нарсани унутмаслик керакки, Исломда кишиларнинг никоҳда бўлган ҳолда ҳаёт кечиришлари афзал саналади. Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган амри ҳам шу бу дунёда давоми...

6107 21:01 / 16.10.2018
Ҳозирги пайтда ёш йигитқизлар ўзлари топишиб олган шахс билан оила қуришни мода қилиб олишга ҳаракат қилишлари кўпайиб бораётганлиги маълум. Бу маънода давоми...

2841 14:15 / 27.12.2018
.Fусл, сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади.Шариатда эса, Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга .ғусл, деб давоми...

6161 17:00 / 26.03.2019