Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (61-дарс). Аллоҳ беҳожатдир, сизлар фақирсизлар (иккинчи мақола)

17:39 / 25.11.2019 5227 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У халойиқни халқ қилганидан бошлаб «Холиқ» исмини олгани йўқ. Мавжудотни пайдо қилганидан бошлаб «Бориъ» исмини олгани йўқ.

Бу жумла ўтган маънога мисол тариқасида келтирилди. Чунки агар азалдан Аллоҳнинг «холиқлик» ва «бориълик» сифати бўлмаганида, бу икки васф махлуқотларни вужудга келтиргандан кейин зоҳир бўлиши лозим бўларди. Уларни вужудга келтиришдан олдин Аллоҳ таоло бу икки васфнинг зидди билан сифатланган бўлиши керак бўлар эди. Бу эса нуқсон бўлиб, Аллоҳни ундан поклаш лозим.

Аллоҳ таоло халойиқни халқ қилганидан кейин ушбу икки сифат ила сифатланаётгани каби, халойиқни халқ қилишидан олдин ҳам у иккиси ила сифатланган эди. Бу ерда фарқ фақат тааллуқдадир. Борлиқни вужудга келтириш ва халойиқни яратишдан олдин бу икки васф ҳеч бир нарсага тааллуқли эмас эди. Вужудга келтириш ва яратишдан кейин эса Аллоҳга тааллуқ қилдилар.

Вужудга келтириш ва яратишдан аввал ҳам бу икки сифат Аллоҳ таолога тааллуқли эди. Аммо буни Аллоҳ таолодан бошқа билувчи йўқ эди. Аслида вужудга келтириш ва яратишдан мақсад ҳам Ўзини зоҳир қилиш эди. Бас, вужудга келтириш ва яратишдан сўнг Аллоҳ таолода бу икки сифатнинг борлиги аён бўлди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўзига тегишли бўлган сифатларини мана шу тарзда аста-секин ошкор эта бошлади. Чунончи, Холиқлигини билдириш учун халойиқни халқ қилди. Роҳманлигини билдириш учун зулмни яратди ва ҳоказо.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китоби

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақда юқорида эслатилган китобда шундай дейиладиБиз жамоатни .ҳақ ва тўғри, деб, тафриқани .тойилиш ва азоб, деб биламиз.Шарҳ Яъни .Саҳобалар жамоасига, давоми...

5152 05:00 / 07.03.2017
. ,. . Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки Аллоҳ бандага бирор ерда ўлмоқни қазо қилган бўлса, унинг давоми...

5161 17:30 / 19.07.2021
. ,. . Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир халифа давоми...

5157 19:00 / 25.04.2023
МуҳаддисларИсмСанаИловаИбн Ҳиббонҳ. 354м. 965.АлСиқот, ва .Саҳиҳу Ибн Ҳиббон, муаллифи.Дорақутнийҳ. 385м. 995.АсСунанулмаъруф, номи билан машҳур .Китабулъилалилваридати давоми...

2864 14:30 / 27.08.2021