Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 11 жумадул аввал | 2024 йил 13 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (236-дарс) Ҳисоб куни

19:00 / 18.07.2023 2155 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон инсон қиёматда бу дунёдаги қилинган амалларининг зарра миқдоричаси ҳам қолмай ҳисоб қилинишига ва ўша ҳисоб асосида мукофот ёки жазо берилишига жазм ила эътиқод қилмоғи керак.

Аллоҳ таоло Залзала сурасида бу ҳақиқатни қуйидагича баён қилади:

ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ

«Ўша Кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан алоҳида-алоҳида бўлиб қўзғалурлар. Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир» (6-8-оятлар).

Яъни, қиёмат куни одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, мўминлар алоҳида, кофирлар алоҳида жойларидан қўзғаладилар. Кейин бу дунёда қилган ишларига яраша мукофот ёки жазо оладилар.

Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак.

Ҳар доим, агар кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам, яхшиликни қилиб, шунингдек, агар кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам, ёмонликдан қочиш керак.

ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ

«Аллоҳ барчаларини қайта тирилтирадиган Кунда қилган ишларининг хабарини берур. Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта шоҳиддир» (Мужодала сураси, 6-оят).

Баъзи кофир ва мунофиқлар «Аллоҳга ишонмаган, Унинг шариатига амал қилмаганлар ёшини яшаб, ошини ошаб, бирор жазо тортмай ўтиб кетмоқдалар-ку! Азоб қани?!» дейишлари мумкин. Ушбу оятда ана шундай муҳтамал – эҳтимолда бор саволнинг жавоби ўз аксини топган.

«Аллоҳ барчаларини қайта тирилтирадиган Кунда қилган ишларининг хабарини берур».

Тўғри, баъзи кофир ва осийлар бу дунёдан ўз қилмишларига яраша жазо тортмай ўтиб кетишлари мумкин. Аллоҳ таоло шунинг учун ҳам қиёматни, ўлгандан кейин қайта тирилишни жорий қилган. У Зот ҳамма бандаларга уларни қайта тирилтирадиган кунда қилган ишларининг хабарини беради.

«Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар».

Ҳа, Аллоҳ бандаларнинг бу дунёда қилган каттаю кичик барча ишларини ҳисоблаб турган. Бандалар эса ўша ўз амалларини эсдан чиқарганлар.

«Ҳолбуки, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта шоҳиддир».

Ҳа, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир. Банданинг заррача қилган яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Унинг назаридан четда қолмайди ва банданинг амал дафтарига ёзилиб туради. Ғофил банда эса гуноҳларини тезда унутиб юборади. Лекин Аллоҳ қиёмат кунида ер юзидаги барча халойиқни, бирор кишини ҳам унутмасдан, тирилтиради. Сўнгра бу дунёда қилган ишларини ҳар бир банданинг амал дафтарига асосланиб, унга кўрсатади.

Аллоҳ таоло Иншиқоқ сурасида қуйидагиларни айтади:

ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ

«Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, тезда, осонгина ҳисоб қилинур ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур. Аммо кимнинг китоби орқа тарафидан берилса, у тезда ўзига ҳалокатни чақирур ва ловуллаган оловга кириб, куюр» (7-12-оятлар).

Бу ишлар қиёмат куни бўлади. Маҳшарда ҳамма тўпланганда, одамларга номаи аъмоллари берилади. Кимки бу дунёда мўмин-мусулмон бўлиб, тоат-ибодат, тақводорлик билан ўтган бўлса, уларнинг номаи аъмоли ўнг тарафдан берилади. Шунинг ўзи яхшилик аломати. Уларнинг ҳисоб-китоби осонгина кўрсатиб ўтиш йўли билан бўлиб, улар жаннатдаги аҳллари ҳузурига хурсанд бўлиб қайтадилар.

Ушбу оятларда васф қилинган китоби ўнг тарафидан берилган банданинг осонгина ҳисоб-китоб қилиниши унинг номаи аъмолини ўзига шундай кўрсатиб қўйиш билангина бўлади. Чунки ҳисоб-китоб олдиндан маълум бўлади. Қиёмат куни қайта ҳисоб-китоб қилишнинг ўзи ҳам азоб бўлади.

Бу ҳақда имом Бухорий ва имом Муслим қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қиладилар:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳисоб қилинса, азоб қилинади», дедилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: «Аллоҳ азза ва жалла «Бас, тезда, осонгина ҳисоб қилинур», деган эмасми?» дедилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана ўша кўрсатишдир. Лекин кимнинг ҳисоби тортишилса, азобланади», дедилар».

Осонгина ҳисоб қилиш эса қуйидаги ҳадиси шарифда айтилгандек бўлади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ қиёмат куни бандани Ўзига яқинлаштиради, ҳатто елкасини унинг устига қўяди ва «Бундай, бундай қилганмисан?» деб унинг гуноҳларини санайди. Сўнгра унга: «Ана ўшаларни у дунёда сатр қилдим, бугун эса сени мағфират қиламан», дейди».

Келаси оятларда эса қарши тараф – китоби ўнг қўлдан берилмаганларнинг ҳоли баён қилинади.

«Аммо кимнинг китоби орқа тарафидан берилса...»

Бошқа оятда «чап тарафдан берилади», дейилган, демак, умумлашганда, ёмонларнинг номаи аъмоллари қиёмат куни орқаларидан ва чап тарафларидан берилар экан. Бу эса бадбахтлик, дўзахийлик аломати эканини қуйидаги оятлар баён этади.

«...у тезда ўзига ҳалокатни чақирур».

Яъни номаи аъмолини чап ва орқа тарафдан олгандан сўнг, тезроқ ҳалок бўлсам, ўлсаму, бўлажак азоб-уқубатлардан қутулсам, деб орзу қилади.

У: «Эй ҳалокат, тезроқ кел менга! Эй ўлим, тезроқ кел менга!» деб дод солади. Аммо унинг бу орзуси амалга ошмайди.

«Ловуллаган оловга кириб, куюр».

Кирганда ҳам, ўлиб эмас, тириклайин киради. У ўша қизиб турган дўзахда роса жизғанак бўлиб куяди. Куяверади, куяверади. Абадий равишда куяверади. Ҳеч ўлмайди. Тинмай дўзах азобини тортаверади.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақда .Шарҳи .Ақийдатут Таҳовийя,да қуйидагилар келган .Ва албатта, у киши соллаллоҳу алайҳи васаллам анбиёларнинг охиргисидирлар,. Шарҳ Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

3202 19:00 / 06.06.2022
.Сизга баён қилишимиз учун,. Яъни сизга қудратимиз қанчалик эканини баён қилиш учун сизни яратдик. .Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор давоми...

2452 19:00 / 19.06.2023
.Қадар, сўзи ўлчов маъносини англатади. Ислом ақийдасида эса Аллоҳ таоло азалда Ўз илми ва иродаси ила ҳар бир нарсани ўлчовли қилиб қўйганига эътиқод қилишни давоми...

10668 23:31 / 02.12.2016
Юқоридаги сатрларда Ашъарий ва Мотуридий ақийда мадрасаларининг тарихи, моҳияти ва бу хусусда уламоларнинг фикрларини ўрганиб ўтдик. Энди эса айнан ушбу давоми...

2443 14:00 / 24.08.2021
Аудиолар

134237 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54581 14:35 / 11.08.2021