1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Жаннатга йўл

18:00 / 28.08.2017 8939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаннатга етишиш қийинми? Иймони сустларга – ҳа, аммо, Аллоҳ таолонинг розилигига интилувчилар учун бу йўл осон.

Ҳаммаси оламни англашга боғлиқ. Илмга интилувчи киши ҳар қандай мушкул ҳолатда, дунё юки исканжасида қолганда ҳам Аллоҳнинг розилигига йўлак очиб олади.

 Суст иймон эса тақдирнинг енгил синови олдида ҳам таслим бўлади. Дунё унга нақадар кучли таъсир этади-я! Аллоҳга тиз чўктириш нақадар қийин уни, аммо, биринчи дуч келган муаммо олдида у қанчалик осон тиз чўкади!

У учун иймон мева олиш илинжида ерга ўтқазилган ниҳолга ўхшайди. Уни ўтқазиб, фақат кутиш керак, деб ўйлайди. Меҳнат ва меҳр бериш керак эмас, деб ўйлайди. Буни эшитиб “шунчалик осон бўлганда эди!” – дейди йил бўйи меҳнат қиладиган боғбон. Меҳнатсиз эришилган натижанинг қадри бўлмайди. Ҳатто гулидан ҳеч ким баҳра олмай ҳалок бўлган дарахтлар қанча!

Нечун? Чунки қайсидир бир онда қайси бир имкон бой берилган бўлади. Оқибатда имонингиз сустлашган ва секин-аста нобуд бўлаётган бўлади. Талофат кўрган боғини асраб қолиш учун курашадиган боғбонлардан фарқли ўлароқ, баъзи кишилар ўз имонларини асраб олишдан ожиз қоладилар. Аслида эса, имонимиз бизнинг эътиборимиз остида мудом мустаҳкамланиши лозим. Илм олиш ила, савоб ишларни қилиш, тил ва қалб билан Аллоҳни зикр қилиш, барча ишлар Аллоҳ таолодан эканлигига, мақсадимиз – майда-ю катта ишларда Аллоҳнинг розилигига эришиш эканлигига ихлос ила ишониш билан Жаннат йўлига тушилади. Бу эса қийин эмас, гар ажрнинг нақадар улканлигини билсак. Бизни нима сусткаш қилади? Ўз-ўзимизга ишонмаслигимиз. Бу эса имоннинг сустлигидан. Эгнингизга тушган юк жуда оғир бўлиб, хонадонингизга келган бало ноҳақлик бўлиб, моддий камчиликлар фақат сизга етган, соғлигингиздаги муаммолар яшашингизни қийинлаштириб қўйган бўлиб туюлиши мумкин сизга. Аммо, камбағал пули йўқ киши эмас, балки камбағал – Аллоҳ таолога иймони йўқ кишидир. Дастурхони ноз-неъматга тўлган, чўнтаги дунё бойликларига тўлган одамларга ҳавас ва ёки нафрат ила қараманг, бу – улар учун синов ёки тўрт кунлик ўйин-кулгидур. Ямандан бойликлар олиб келинганда Умар розияллоҳу анҳу йиғладилар: “Бу менинг яхшилимдан эмас, мол –давлат яхши хулқ учун берилганда, у Расул солаллоҳу алайҳи вассалламга бериларди, у киши мендан яхшироқ, ёки Абу Бакр розияллоҳу анҳуга, у киши ҳам мендан яхшироқ. Аллоҳ бизга синов юбораяпти”. Ерда бир киши йўқки, унинг одамийлигини, оқиллигини ва адолатини Робб таоло синамаса. Кунингизни Аллоҳ таолонинг неъматлари кўплигини тааммул қилиш билан бошланг ва доим Аллоҳ таолога сизга берган неъмматлари учун шукр айтинг. Билингки, имон кучайиш ҳамда сусайиш ҳусусиятига эга. Шунинг учун уни доим кузатиб туринг. Имонингиз қанчалик кучли бўлса, шунчалик Жаннатда юқори ўринда бўласиз. Ҳадисларга мувофиқ, Жаннатнинг 70 даражаси бор экан. Аллоҳ бизларга энг юқори даражада бўлишни насиб айласин!                 


Шокир Шарипов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўминмусулмон одам лавҳ ва қаламга ҳам иймон келтирмоғи вожиб. Бу икки нарса ҳам ғайбиёт туркумига киради. Аҳли сунна ва жамоанинг ақоид китоблари ичида энг давоми...

6364 19:00 / 23.10.2023
Бу масалани мўътадил равишда ечган мазҳаб Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидир. Аммо Аҳли сунна ва жамоанинг икки бош йўналиши ndash ашъарийлар ва мотуридийлар орасида давоми...

4141 17:00 / 09.08.2021
Шафоат ndash Аллоҳ таолога илтижо қилиб, баъзи осий мўминларни афв қилишини сўрашдир. Ёки баъзи мўминларни икром қилиб, жаннатга ҳисобкитобсиз киритишини сўрашдир. давоми...

12017 19:00 / 08.08.2023
Иймон ndash тил билан иқрор бўлиш ва қалб ила тасдиқ қилишдир. Бу иймонни изҳор қилиш эътиборидан тасдиқлашдир. Чунки тасдиқлаш ички иш бўлиб, у беркилган бўлади. У давоми...

4722 19:00 / 30.10.2023
Аудиолар

213316 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132538 14:35 / 11.08.2021