Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (227-дарс) Ухламоқчи бўлсангиз оловни ўчириб ётинг

19:00 / 21.04.2023 1401 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

885. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мадинада бир уй кечаси аҳли билан бирга ёниб кетди. Улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилди. Шунда у зот: «Албатта, олов сизга душмандир, ухламоқчи бўлсангиз уни ўчиринг», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

886. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Араб қабилаларидан биридаги қора танли чўри мусулмон бўлди. Унинг масжидда капаси бор эди. У олдимизга келиб гаплашар ва гапи тугаганда: «Вишоҳ куни Роббимиз ажойиботларидандир, фақат У менга куфр юртидан нажот бергандир», дер эди. У буни ҳадеб айтаверганидан кейин Оиша унга: «Вишоҳ куни нима?» деди. (Чўри айтди:) «Қавмимиздагилардан бирининг кичик қизчаси теридан бўлган жавоҳирли вишоҳ(тақинчоқ)ни тақиб чиқди. Кейин у тушиб қолди. Бир калхат уни гўшт деб олиб қочди. Сўнг уни мендан гумон қилишди ва мени азоблашди. Иш ҳатто уни олдимдан излашларигача бориб етди. Улар атрофимни қуршаб, мен ғамга ботиб турганимда ўша калхат бошимиз устига учиб келиб, бояги нарсани ташлаб кетди. Улар уни олишди. Шунда мен уларга: «Шуни менга туҳмат қилдингизми? Менинг айбим йўқ эди», дедим».

Бухорий ривоят қилган.

887. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ­«Одамлар (нинг ҳоли) юзта туянинг орасидан минишга ярайдиганини топиб бўлмаслигига ўхшайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

888. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга бирор нарса берсам ёки уни сизга бермасам, қаерга қўйишга амр қилинган бўлсам, шуни қилган бўламан. Мен фақат хазиначиман, холос», дедилар».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Насронийлар мўғил қабилаларига уларни насроний динига киритиш учун даъватчиларини юборар эдилар. Туғёнкор золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун давоми...

3674 19:01 / 28.04.2017
774. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши бировни мақтади. Шунда у зот бир неча марта .Ҳолингга давоми...

1676 00:00 / 22.10.2022
572. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз чап қўли билан емасин ва чап қўли билан ичмасин. давоми...

2899 20:00 / 15.10.2021
789. Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади.Бизга Бану Омирдан бир киши қуйидагиларни айтиб берди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйдаликларида киришга изн давоми...

1723 00:00 / 19.11.2022