Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (214-дарс) Баъзи шеърда ҳикмат бор

19:00 / 21.01.2023 1535 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

830. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, баъзи шеърда ҳикмат бор», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

831. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳассонга масжидда минбар қўйиб берар эдилар. У унда тик турганича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан фахрланар ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики Ҳассон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилар ёки у зот билан фахрланар экан, Аллоҳ албатта уни Руҳул Қудус (Жаброил) ёрдамида қўллайди», дер эдилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

* * *

832. Рубаййиъ бинт Муъаввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйим бўлган куни келиб, худди сен ўтирганга ўхшаб тўшагимга ўтирдилар. Шунда қизчалар чилдирма чалиб, Бадр куни қатл бўлган оталарим ҳақида хиргойи қилишди. Улардан бири: «Орамизда эртага нима бўлишини биладиган Набий бор», деди. Шунда у зот: «Буни қўй, аввал айтаётганингни айт», дедилар».


Бухорий ривоят қилган.

* * *

833. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Қиёмат куни ҳар бир вафосиз учун алоҳида байроқ тикилади ва «Мана бу Фалон ибн Фалоннинг вафосизлиги» дейилади», дедилар».


Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
27. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига нисбатан ва уларнинг ўртасида ўта адолатли эдилар. У зотнинг адолатлари масъулиятни ҳис қилганларидан эди. давоми...

3416 19:55 / 28.04.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсоният учун энг олий ўрнакдирлар. У зотнинг ҳаётларини ўрганиш ва унга қўлдан келганча эргашиш ҳар бир мусулмон давоми...

3377 19:10 / 28.04.2017
569. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таомда ҳозир бўлсак, то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2322 18:00 / 08.10.2021
Бизда фарз намозларга тобе бўлган намозларни суннат, бошқаларини нафл намоз дейиш урф бўлиб кетган. . . . .Умму Ҳабийба розияллоҳу давоми...

2329 13:00 / 17.01.2021