Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 197-дарс. Аллоҳдан кўра рашкчироқ бирор зот йўқ

19:00 / 19.08.2022 1772 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

758. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилишидан келади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

759. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳдан кўра рашкчироқ бирор зот йўқ. Шунинг учун ҳам У зот ошкор ва махфий фаҳш ишларни ҳаром қилган. Аллоҳдан кўра ўзининг мадҳ қилинишини яхши кўрадиган бирор зот йўқ. Шунинг учун ҳам, У зот Ўзини мадҳ қилган», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

760. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Саъд ибн Убода: «Агар хотиним билан бегона эркакни кўрсам, уни қиличнинг тиғидан ўтказар эдим», деди. Бу (гап) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етганда: «Саъднинг рашкидан ажабланяпсизларми? Мен ундан кўра рашкчироқман, Аллоҳ мендан кўра рашкчироқ. Аллоҳ рашки учун ошкор ва махфий фаҳш ишларни ҳаром қилган. Аллоҳдан кўра узрни яхши кўрадиган бирор зот йўқ. Шунинг учун ҳам У зот башорат берувчи ва огоҳлантирувчиларни юборган. Аллоҳдан кўра ўзининг мадҳ қилинишини яхши кўрадиган бирор зот йўқ. Шунинг учун ҳам у зот жаннатни ваъда қилган», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
464. Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда эҳтиломдан эмас, жинсий яқинликдан жунуб бўлган давоми...

3066 14:00 / 15.01.2021
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

3497 20:03 / 28.04.2017
897. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули Одамлар ичида ким давоми...

1355 19:00 / 13.05.2023
664. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир,, давоми...

2860 19:00 / 28.01.2022