Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 182-дарс. Ўзингизни дўзах ўтидан қутқаринг!

20:00 / 22.04.2022 2863 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

704. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг наздида энг катта гуноҳ қайси?» деб сўради. «У сени яратган бўлса-да, Унга (бирор нарсани) тенглаштиришинг»дедилар. «Кейин қайсиси?» деди. «Таомингга шерик бўлишидан қўрқиб болангни ўлдиришинг», дедилар. «Кейин қайсиси?» деди. «Қўшнингнинг аёли билан зино қилишинг»дедилар. Аллоҳ буни тасдиқлаб, «Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур» оятини нозил қилди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

705. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Яқин қариндошларингни огоҳлантир» ояти нозил бўлганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб, баланд овоз билан: «Эй Бану Фиҳр! Эй Бану Адий!» деб Қурайш уруғларига нидо қилдилар. Улар тўпланишди. Ўзи чиқа олмаган кишилар гап нималигини билиш учун одам юборишди. Абу Лаҳаб ва Қурайш (қавми) келди. У зот уларга қараб: «Агар сизларга ҳозир водийда отлиқлар устингизга бостириб келишга тайёр турибди десам, ишонасизларми?» дедилар. «Ишонамиз, сенинг ёлғон гапирганингни сира кўрмаганмиз», дейишди. «Албатта, мен сизларга қаттиқ азобдан қўрқитувчи бўлиб келдим»дедилар. Шунда Абу Лаҳаб: «Ҳалок бўлгур, бизни шунга йиғдингми?» деди. Шунда «Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок! Унга моли ва касб қилган нарсаси фойда бермади» (ояти) нозил бўлди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

706. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир» ояти нозил қилинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурайшликларни чақирдилар. Улар  тўпланишди. У зот ҳам умумий, ҳам хусусий даъват қилдилар. Сўнгра: «Эй Бану Каъб ибн Луай, ўзингизни дўзах ўтидан қутқаринг! Эй Бану Мурра ибн Каъб, ўзингизни дўзах ўтидан қутқаринг! Эй Бану Абдуш-Шамс, ўзингизни дўзах ўтидан қутқаринг! Эй Бану Абду Маноф, ўзингизни дўзах ўтидан қутқаринг! Эй Бану Ҳошим, ўзингизни дўзах ўтидан қутқаринг! Эй Бану Абдулмуттолиб, ўзингизни дўзах ўтидан қутқаринг! Эй Фотима, ўзингни дўзах ўтидан қутқар! Сизлардан Аллоҳнинг бирор нарсасини қайтариш менинг қўлимда эмас. Фақат орамизда силаи раҳм бор, мен уни тиклаб тураман»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
386. Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади .Абу Мусо розияллоҳу анҳу бемор бўлди. Шунда ҳушидан кетди. Унинг боши аҳлидан бир аёлнинг қучоғида эди. Шунда давоми...

795 19:00 / 16 март
. .Баҳз Ибн Ҳакиймдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади.Мен.Эй Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини тўсайлик, давоми...

2884 15:06 / 05.01.2020
533. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қасам ndash уни ичишни талаб қилувчининг ниятига боғлиқдир,, давоми...

2464 17:00 / 02.07.2021
384. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Абу Салама ўлганида .Ғариб ғурбатда ўлди. Унга бир йиғлайки, гап бўлиб юрсин,, дедим. Унга йиғлашга тайёрланиб давоми...

3050 14:06 / 10.07.2020