Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 174-дарс. Дажжолдан сақланиш йўли

20:00 / 25.02.2022 3035 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

679. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечқурун Бақара сурасининг охиридаги икки оятни ўқиса, кифоя қилади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

680. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи», дедим. «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳуу ал-Ҳаййул Қаййум», дедим. Шунда у зот кўксимга уриб: «Аллоҳга қасам, сенга илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

681. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, дажжолдан сақланади»дедилар».

Бошқа ривоятда: «Каҳфнинг охиридан», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

682. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У ўз соҳибига то уни мағфират қилингунча шафоат қилади. «Таборакаллази биядиҳил мулку», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сув билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд давоми...

3297 11:35 / 13.10.2019
.Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб.Аллоҳга тақво қилинглар. давоми...

2377 11:09 / 12.04.2020
919. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Ўзаро муҳаббат давоми...

1358 19:00 / 17.06.2023
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида ҳамма Бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг давоми...

2976 13:35 / 21.06.2020