Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (159-дарс). Ичимлик идиш ичига нафас чиқарманг!

19:30 / 05.11.2021 3222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

582. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Пойча ёки туёққа таклиф қилинсам ҳам, бораман. Менга пойча ёки туёқ ҳадя қилинса ҳам, қабул қиламан», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

583. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг форс қўшнилари бор эди. Шўрваси мазали бўларди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб (шўрва) пиширди ва келиб таклиф қилди. Шунда у зот: «Буни ҳамми?» деб Оишани кўрсатдилар. «Йўқ», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Йўқ»дедилар. У қайтиб яна чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни ҳамми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Йўқ»дедилар. У қайтиб яна чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни ҳамми?» дедилар. «Ҳа», деди. Учинчисида икковлари туриб, бир-бирларидан ўзишга ҳаракат қилиб, унинг манзилига келишди».

Муслим ривоят қилган.

584. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У шундай деди: «Таомнинг энг ёмони келган одам қайтарилиб, бош тортган одам даъват қилинадиган зиёфатнинг таомидир. Ким даъватга ижобат қилмаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

585. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз (ичимлик) ичса, идиш ичига нафас чиқармасин»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳузайфа ва Жобир розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир маъруф иш садақадир,, дедилар. Бухорий ва Муслим ривоят давоми...

754 19:00 / 09.06.2023
364. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда бўйрадан капа тутдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1142 19:00 / 02 февраль
1. Намознинг биринчи ташаҳҳудида.2. Намознинг охирги ташаҳҳудида.3. Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.4. Ийд, Жумъа намозлари хутбасида ва бошқа давоми...

4845 17:29 / 30.03.2018
618. Абдурроҳман ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Эй Абдурроҳман ибн Самура, амирликни сўраб олма Агар давоми...

2382 17:00 / 21.01.2022