Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (147-дарс). Мен рашкчи аёлман

17:00 / 30.07.2021 3299 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

545. Абу Салама ибн Абдурроҳмандан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳо унга қуйидагининг хабарини берган: «Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуфти ҳалолларини ихтиёрларига қўйишни амр қилганда у зот унинг (Оишанинг) олдига келибдилар. У айтади: «(Ихтиёрга қўйишни) мендан бошладилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз олдимизга бир ой кирмаслик ҳақида қасам ичган эдингиз. Йигирма тўққиз кунда кирдингиз. Санаб турибман», дедим. «Ой йигирма тўққиз кунлик эди. Эй Оиша, сенга бир ишни айтаман. Шошилмай ота-онанг билан маслаҳатлаш»дедилар. Сўнгра менга «Эй Набий, жуфти ҳалолларингга айт…» оятини «ажран азийман»гача ўқиб бердилар. Аллоҳга қасамки, у зот ота-онам мени ўзларидан ажралишга буюрмасликларини билар эдилар. Шунда мен: «Бу ишда ота-онам билан маслаҳат қиламанми? Мен Аллоҳни, Унинг Расулини ва охират диёрини ихтиёр қиламан», дедим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча жуфти ҳалоллари мен қилган нарсани қилишди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

546. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Иддаси чиққанда Абу Бакр унга совчилик қилиб, одам юборди. Унга тегмади. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун совчи қилиб Умар ибн Хаттобни унга юбордилар. Шунда у: «Мен рашкчи аёлман,  болали аёлман. Қариндошларимдан бирортаси ҳозир йўқ», деди. Сўнг у (Умар) келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган нарсани зикр қилди. Шунда у зот: «Унинг олдига қайт ва унга айт: «Мен рашкчи аёлман» деганингга келсак, Аллоҳга дуо қиламан, рашкингни кетказади. «Мен болали аёлман» деганингга келсак, фарзандларингнинг нафақасидан халос бўласан. «Қариндошларимдан бирортаси ҳозир йўқ» деганингга келсак, олдингда бўлсин, узоқда бўлсин, бирорта қариндошинг бу ишни ёмон кўрмайди». Шунда у (Умму Салама) ўғлига: «Ҳой Умар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уйлантир!» деди».  Сўнг уйлантирди.

Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1439 йил аввал дунё мусулмонлари учун жуда муҳим бир ҳодиса рўй берди. Ҳижрат ndash Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага сафарлари Ислом давоми...

4361 11:35 / 15.10.2017
Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб боравердилар. Борабора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину давоми...

3318 16:08 / 23.12.2017
Ҳузайфа ва Жобир розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир маъруф иш садақадир,, дедилар. Бухорий ва Муслим ривоят давоми...

753 19:00 / 09.06.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатларига чиққан эдилар, ортларидан бордим. Одатда у зот ортларига қарамас давоми...

4388 15:00 / 09.08.2019