Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (126-дарс). Тақво асосларига қурилган масжид

15:00 / 05.03.2021 2006 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

485. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Макка ва Мадинадан бошқа ҳар бир юртни дажжол албатта оёқости қилади. Иккисининг ҳар бир йўлини фаришталар саф бўлган ҳолларида қўриқлашади. Кейин Мадина уч марта титрайди ва ундан барча кофир ва мунофиқ у(дажжол) томон чиқади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

486. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйим билaн минбapим ўpтacидa жaннaт бoғлapидaн биpи бop. Минбарим ҳавзим устидадир», дeдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

487. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига аёлларидан бирининг уйидаликларида кириб: «Эй Аллоҳнинг Расули, тақво асосларига қурилган масжид қайси?» дедим. У зот бир сиқим майда тошларни олиб ерга урдилар-да: «У ушбу масжидингиздир»дедилар. Яъни, Мадинанинг масжиди.

Муслим ривоят қилган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
417. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гапсўз ва ҳаракатлардан давоми...

2222 13:03 / 09.10.2020
700. Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади .Яҳудийлардан бир киши Умар розияллоҳу анҳуга .Эй мўминларнинг амири, Китобларингизда бир оят бор. Уни қироат қиласизлар. давоми...

3679 19:00 / 15.04.2022
Роббимизни рози қиладиган нарсадан бошқани айтмаймиз200. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик чоғларида .Ҳеч бир давоми...

3914 21:00 / 24.06.2019
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким таҳорат қилсаю таҳоратини чиройли қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки давоми...

2528 13:40 / 23.05.2019