Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (124-дарс). Аллоҳим, бир барака билан икки барака қилгин!

14:00 / 19.02.2021 2867 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

479. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага яқинлашганларида: «Аллоҳим, мен унинг икки тоғи орасини худди Иброҳим Маккани ҳарам қилганидек ҳарам қиламан. Аллоҳим, улар учун муддлари ва соъларини баракотли қилгин!» дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

480. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръон ва мана бу саҳифадагидан бошқа нарсани ёзиб олмадик.  Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мадина Айр билан фалон жойгача ҳарамдир. Ким у ерда бидъат пайдо қилса ёки бидъат пайдо қилганга паноҳ берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг, инсонларнинг – барча-барчаларининг лаънати бўлсин! Ундан фарз ҳам, нафл ҳам қабул қилинмайди. Мусулмонларнинг аҳди бирдир. Уни уларнинг энг пасти ҳам бериши мумкин. Ким мусулмоннинг аҳдини бузса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг, инсонларнинг – барча-барчаларининг лаънати бўлсин! Ундан фарз ҳам, нафл ҳам қабул қилинмайди.

Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

481. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳим! Албатта, Иброҳим Маккани ҳарам қилди ва уни ҳарамга айлантирди. Албатта, мен Мадинани ҳарам қилиб, уни ҳарамга айлантирдим. Унинг икки тоғи орасида қон тўкилмайди. Унда жанг учун қурол-яроғ кўтарилмайди. Унда дарахт емдан бошқа нарса учун кесилмайди. Аллоҳим, бизга Мадинамизни баракали қилгин! Аллоҳим, бизга соъимизни баракали қилгин! Аллоҳим, бизга муддимизни баракали қилгин! Аллоҳим, бизга соъимизни баракали қилгин! Аллоҳим, бизга муддимизни баракали қилгин! Аллоҳим, бизга Мадинамизни баракали қилгин! Аллоҳим, бир барака билан икки барака қилгин!»

Муслим ривоят қилган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. давоми...

2276 13:02 / 25.10.2020
249. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўққиз, саккиз ёки етти киши эдик. Шунда у зот давоми...

4152 14:45 / 06.09.2019
Саййидим, Ё Расулуллоҳ Роббингиз махлуқотлар ичра сизни танлаб, ёлғиз ўзингизга ато этган иззат тожи сизга муборак бўлсин Зеро, Аллоҳ таоло раҳму шафқат сўраб давоми...

3903 19:01 / 28.04.2017
586. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичимлик келтирилди. У зот ундан ичдилар. Ўнг тарафларида бир бола давоми...

3081 19:00 / 19.11.2021