Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (80-дарс). Рукуъ ва саждада белни тўғри тутиш

15:45 / 10.04.2020 5554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

349. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Шунда у зот алик олдилар ва: «Қайтиб бориб, намоз ўқи, сен намоз ўқиганинг йўқ»дедилар. У бориб, худди аввал ўқиганидек намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Шунда у зот: «Қайтиб бориб, намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ»дедилар. Уч марта шундай бўлди. Шунда ҳалиги одам: «Сизни ҳақ билан юборган Зот ила қасамки, бундан яхши ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди. «Намозга турсанг, такбир айт. Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил. Кейин хотиржам бўлгунингча рукуъ қил, сўнгра ғоз туриб тиклан, сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил, кейин бошингни кўтариб, хотиржам бўлиб ўтир. Кейин намозингнинг ҳаммасида шундай қил»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Ва алайкассалому, қайт... «Қачон намозга турсанг, яхшилаб таҳорат қил. Сўнг қиблага юзланиб такбир айт. Кейин муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил...» ва шунга ўхшашни зикр қилди. Ва охирида «Токи хотиржам ўтиргунингча»дан кейин «сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил, кейин бошингни кўтариб, хотиржам бўлиб ўтир. Кейин намозингнинг ҳаммасида шундай қил»ни зиёда қилди.

Бухорий ривоят қилган.

350. Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «То рукуъда ва саждада белини тўғри тутмагунича кишининг намози қониқарли бўлмайди»дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Жоруд, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўяр давоми...

1843 14:05 / 01.11.2020
780. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир саломга алик олиш, беморни давоми...

1162 00:00 / 05.11.2022
410. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одам боласи вафот этса, унинг уч нарсадан бошқа амали кесилади садақаи давоми...

3188 13:04 / 11.09.2020
526. Жуҳайналик аёл Қутайла розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир яҳудий келиб .Сизлар тенгдош қиласизлар, сизлар ширк давоми...

3008 19:00 / 11.06.2021