Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (46-дарс). Ким бизни алдаса, биздан эмас

16:10 / 23.08.2019 5277 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

235. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса борки, улар кимда бўлса, иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковидан ўзга ҳамма нарсадан севимли бўлиши; бир кишини фақат Аллоҳ учунгина севиши ва куфрга қайтишни худди оловга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

236. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунича мўмин бўла олмайди», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

237. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман қилса, иймонни комил қилган бўлади».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

238. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бизга қарши қурол кўтарса ва ким бизни алдаса, биздан эмас».

Муслим ривоят қилган.

239. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким мутаассибликка чақирган ёки мутаассибликка ёрдам берган ҳолида залолат байроғи остида қатл қилинса, жоҳилият қатли билан қатл қилинган бўлади».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
356. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва .Унда бир соат бор, қай бир мусулмон банда давоми...

3145 13:30 / 01.05.2020
АлҲакам ёки Ибн алҲакам отасидан ривоят қилади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув давоми...

4193 13:35 / 20.10.2019
593. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари жароҳатланди. Тўртинчи тишлари синдирилди. Бошларидаги давоми...

2780 19:00 / 03.12.2021
318. Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, унга Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтган .Мен сенинг қўйни ва чўлни яхши давоми...

4595 13:40 / 24.01.2020