Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (41-дарс). Абу Ҳанифанинг қадри

15:00 / 10.07.2019 6485 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни «улуғ имом», «катта имом» деб номлайди. Ҳақиқатан ҳам, у киши бунга сазовор зот эдилар. «Зар қадрини заргар билади» деганларидек, у кишининг қадрларини ҳам уламолар, имомлар биладилар.

Имоми Аъзам ҳақида бошқа мазҳаб соҳиби имом Шофеъий:

«Одамлар фиқҳда Абу Ҳанифанинг боқимандаларидир», деганлар.

Бошқа бир мазҳаб соҳиби имом Моликдан одамлар: «Абу Ҳанифани кўрганмисиз?» деб сўрашганда, «Ҳа, агар ушбу устунни тилла демоқчи бўлса, ҳужжат топа оладиган одамлигини кўрдим», деб жавоб берган эканлар.

Машҳур имом Абдуллоҳ ибн Муборак: «Фиқҳда энг кучли одам Абу Ҳанифадир. Унга ўхшашини кўрмадим», деганлар.

Улкан илм соҳиби бўлмиш имом Абу Ҳанифа  ўз мазҳабларини бино қилишда Қуръони Карим, Суннати набавия, ижмоъ, қиёс, саҳобаларнинг қавлларига суяндилар. Ҳукмларни чиқаришда қиёс ва истеҳсонга бошқалардан кўра кўпроқ мурожаат қилдилар.

Уламолар бу ҳақда у кишининг ўз сўзларини иқтибос қилиб келтирадилар: «Мен ҳукмни аввало Аллоҳнинг Китобидан оламан, ундан топмасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан оламан. Агар Аллоҳнинг Китобидан ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳам топа олмасам, саҳобаларнинг гапидан бошқаникини олмайман. Гап Иброҳим, Шаъбий, Ибн Сийрийн ва Ибн Мусаййибларга етганда, ўзим уларга ўхшаб ижтиҳод қиламан», деганлар.

Аммо биз бу сатрларда Абу Ҳанифа  раҳматуллоҳи алайҳининг ижодини, илмий меросини фақиҳ сифатида эмас, ақоид илми олими сифатида ўрганмоқчимиз.

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсонни йўқдан бор қилган Аллоҳ, уни Ўзи яратган мавжудотлари ичида афзал ва азизу мукаррам қилган Аллоҳ, инсонни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари қилган Аллоҳ, давоми...

4357 12:21 / 16.10.2018
Ана шундай оғир бир пайтда соф Ислом ақийдасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар етишиб чиқдилар. Улар Қуръони карим ва Суннат таълимотлари асосида, давоми...

8343 11:14 / 26.10.2018
Яна жуда муҳим бир нарсани билиб олиш ақийда илмини ўрганувчи шахс учун лозим ва лобуддир. Мутавотир хабар ndash хоҳ Қуръони каримда келган, хоҳ ҳадиси шариф ила давоми...

7648 13:09 / 03.12.2018
.,. . .,. . ,. . ,. Абу Ҳурайра ёки Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Табук давоми...

4935 19:00 / 17.05.2022