1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақлни пешлайдиган илм

12:21 / 16.10.2018 4357 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонни йўқдан бор қилган Аллоҳ, уни Ўзи яратган мавжудотлари ичида афзал ва азизу мукаррам қилган Аллоҳ, инсонни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари қилган Аллоҳ, инсонга илм олиш воситаларини берган Аллоҳ, инсонга ақл деган буюк неъматни берган Аллоҳ уни икки дунё саодатига бошлаш учун, унинг ақлини пешлаб туриш учун Ўз таълимотларини юбориб туришни ҳам ирода қилгандир. У Зотнинг Ўзи мазкур таълимотлар тўпламини «дин» деб атагандир.

Борлиқни яратган Қодир Аллоҳ шу борлиқда Ўзининг халифаси этиб инсонни ҳам Ўзи яратган. Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган одам қандай дастурга амал қилиб яшаса, икки дунё саодатига эришишини ҳам Ўзи яхши билади.

Аллоҳ ҳикматлидир. Борлиқни ҳикмат билан яратгандир. Ўзи яратган инсон Ўзи яратган борлиқда бахтли яшаши учун йўл кўрсатувчи таълимотларни ҳам ҳикмат асосида Ўзи туширгандир.

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, инсонни Аллоҳ таоло яратган. У Зот Ўз бандасининг хусусиятларини яхши билади. Шунинг учун ҳам инсонга фақат Аллоҳ таолонинг кўрсатмаларигина тўғри келиши мумкин. Бу кўрсатмалар Унга икки дунё саодатини тақдим этиши мумкин.

Инсоний жамият содда бўлган даврда Аллоҳ таоло ўша даврнинг талабига жавоб берадиган содда шариатларни жорий қилди. Кейин мазкур шариатни амалдан қолдириб, кейинги – ривожланган жамият талабига жавоб берадиган шариатни жорий қилди ва шу тарзда инсониятни аста-секин тарбиялаб келди.

Инсониятни Ўз қўли билан яратиб, уни гўдаклигидан турли саркашликларига, инжиқликларига ва хатою адашишларига қарамай, пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилиб, тарбиялаб келаётган Аллоҳ таоло инсониятнинг навбатдаги ва энг катта адашувидан кейин унга энг охирги пайғамбарни юборишни, энг сўнгги китобини нозил қилишни ва энг сўнгги, мукаммал ва доимий шариатини жорий қилишни ирода этди.

Инсониятга унинг барча мушкулотларини ҳал қилиб берувчи, унга икки дунё саодатини ато этувчи мукаммал ва абадий, ҳар замон ва ҳар маконга мос бўлган дастур тақдим қилди. Ўзининг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини бўлмиш Ислом нури ила дунёни мунаввар айлади.

Бу дин инсоннинг ҳис қилиш аъзолари ва ақли ила оладиган илмларига Аллоҳ таолодан ваҳий орқали келадиган илмни ҳам қўшиб, икки дунё саодати кафолатини берувчи илмни кишиларга тақдим этди.

“Мукаммал саодат йўли” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлМутакаббир.Мутакаббир, исмининг маъноси кибриёси ва улуғлиги беҳад деганидир. У Зотнинг олдида бошқалар қул бўлиб туради. У Зот ҳар бир давоми...

16703 08:22 / 20.04.2017
Савол Баъзилар Мени Худо эмас, отаонам яратдиrdquo, ndash дейди.Жавоб 1. Агар отаоналар фарзанд яратишга қодир бўлганларида эди, дунёда хунук, ногирон ва ёмон одам давоми...

3837 12:07 / 08.11.2018
. . . Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан давоми...

5360 19:00 / 30.01.2023
951. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир жаноза олиб ўтилди, шунда у зот.Роҳат топган ва ундан давоми...

6519 17:55 / 13.07.2017