Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (122-дарс). Арафа кунининг фазилати

14:00 / 05.02.2021 4019 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

473. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга Қадр кечаси ҳақида хабар бериш учун чиқдилар. Шунда мусулмонлардан икки киши низолашиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларга хабар бергани чиққан эдим. Аммо фалончи ва пистончи низолашиб қолишди. Шунинг учун уни тўққизинчи, еттинчи ва бешинчида изланглар».

Бухорий ривоят қилган.

474. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу кунлардан кўра Аллоҳ учун солиҳ амал севимли бошқа кунлар йўқ»дедилар. Яъни, (зулҳижжанинг биринчи) ўн кунлиги. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳамми?» дейишди. «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Фақат жонию моли билан чиқиб, бирор нарса ила қайтмаган киши мустасно», дедилар».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

475. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Арафа куничалик Аллоҳ бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Албатта, У зот яқинлашиб келади ва улар билан фаришталар олдида фахрланиб: «Анавилар нимани хоҳлашяпти?» дейди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
414. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозни Яманга юбораётиб қуйидагиларни айтдилар .Албатта, сен давоми...

1268 19:00 / 03.05.2024
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини давоми...

4460 20:03 / 28.04.2017
Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ривоят қилади Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот бир жамоатни кўрдилар ва Улар нега тўпланиб давоми...

5171 12:05 / 24.11.2018
728. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Ҳурайра айтганидай, .Кичкина гуноҳларга ўхшаш бирор нарсани кўрмадим,. У киши айтади .Набий соллаллоҳу давоми...

4095 19:30 / 17.06.2022