Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 18 шаъбон | 2025 йил 17 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 183-дарс. Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилади

19:00 / 29.04.2022 4843 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

707. Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳнинг мавлолари Зайд ибн Ҳорисани Қуръоннинг «Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир» ояти нозил бўлгунча фақат «Зайд ибн Муҳаммад» деб чақирар эдик».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

708. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ҳар бир мўмин учун дунё ва охиратда унинг ўзидан кўра аълороқман. Агар истасангиз, «Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир» (ояти)ни қироат қилинг. Демак, қайси мўмин қарз ёки зое бўлувчисини тарк қилса, менга келсин, мен унинг мавлосиман»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

709. Умму Умора розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ҳамма нарсалар фақат эркакларга эканини кўряпман. Аёллар бирор нарса билан зикр қилинганларини кўрмаяпман», деди. Шунда ушбу: «Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар...» ояти нозил бўлди.

Термизий ривоят қилган.

* * *

710. Мусайяб ибн Ҳазн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Толибнинг вафоти яқинлашганда унинг олдига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар. Унинг ҳузурида Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ибн Муғийра ҳам бор эди. Шунда у зот: «Эй амаки, «Лаа илааҳа иллаллоҳу» десанг, Аллоҳ ҳузурида сен ҳақингда шоҳидлик қиламан»дедилар. Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя эса: «Абдулмуттолибнинг динидан юз ўгирасанми?» дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўшани (калимаи тоййибани) арз қилишда, икковлари ўз гапларини қайтаришда давом этдилар. У бўлса, ўзининг охирги сўзида Абдулмуттолибнинг динидалигини айтди, «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни айтишдан бош тортди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, агар қайтарилмасам, сен учун истиғфор айтаман»дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Набий ва мўминлар учун мушрикларга истиғфор айтиш тўғри келмас» оятини нозил қилди. Аллоҳ Абу Толиб ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарата «Албатта, сен ўзинг севган кишингни ҳидоят қила олмассан. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилади»(ояти)ни нозил қилди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АлҲакам ёки Ибн алҲакам отасидан ривоят қилади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув давоми...

4590 13:35 / 20.10.2019
Баъзи уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ва сифатлари борасида келган ривоятлар асосида у зотнинг гўзал ахлоқларини қисқа иборалар давоми...

3922 19:52 / 28.04.2017
Саид ибн Язид розияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят қилинади Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн жанги охирида Ҳавозин қабиласидан олинган давоми...

3914 14:04 / 16.11.2018
Расулуллоҳ давриларидаги ғазот ва сарийяларБиз Исломдаги ғазот ва сарийяларга алоҳида бир назар ташлаб чиқишимиз лозим. Бу масалада тўғри англашимиз зарур давоми...

14193 20:07 / 28.04.2017