Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (64-дарс). Аллоҳ беш вақт намоз билан хатоларни ўчиради

19:05 / 20.12.2019 5472 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

306. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшигингиз олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?». «Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди. «Ана шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз билан хатоларни ўчиради»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

307. Усмоннинг мавлоси Ҳумрондан ривоят қилинади:

«Усмонга таҳорат суви берар эдим. Ҳар куни унга бироз сув қўшар эди. Шунда Усмон айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу намозимиздан – Мисъар: менимча, асрдан, деди – қайтганимизда: «Нима қилсам экан, сизларга бир нарсани айтайми ёки сукут сақлайми?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, агар яхшилик бўлса, айтинг. Агар бошқача бўлса, Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедик. «Қай бир мусулмон Аллоҳ унга ёзган таҳоратни тугал қилса ва ушбу беш вақт намозни ўқиса, албатта, улар ўзлари орасидаги нарсага каффорот бўлади»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай дейилган: «Усмон таҳорат қилди, уни гўзал равишда қилди. Сўнгра: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шу жойда яхшилиб таҳорат қилганларини кўрдим. Кейин у зот: «Ким ушбу таҳоратга ўхшатиб таҳорат қилса, кейин масжидга кириб икки ракат намоз ўқиса, сўнг ўтирса, аввалги гуноҳлари кечирилади»дедилар,  деди».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки кундан кейин Ислом ва араб олами барча расмий ва оммавий табақаларда Исро ҳамда Меърож хотирасини ёдга олиб тантана қиладилар. Биз бу муборак ойдаги ушбу давоми...

7450 14:36 / 12.04.2018
. .Баҳз Ибн Ҳакиймдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади.Мен.Эй Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини тўсайлик, давоми...

3693 15:06 / 05.01.2020
305. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб ҳолларида ухламоқчи бўлганларида фаржларини ювар ва намознинг таҳоратини давоми...

1897 19:00 / 03.11.2023
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мастура қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Қачон бир нарсани ёқтирмасалар, юзларидан давоми...

4965 20:02 / 28.04.2017