Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Мўминга етган ҳар бир мусибатда каффорот бордир | Сийрат дарслари (334-дарс)

19:00 / 26 июнь 1146 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

698. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан чиқиб, бозорга, бир ансория аёлнинг олдига келдик. Аёл икки қизини олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу иккиси Собит ибн Қайснинг қизлари. У сиз билан бориб Уҳуд куни қатл бўлди. Икковининг амакиси молларининг ҳаммасини, меросларини эгаллаб олди. Уларга молдан ҳеч нарса қўймай олди. Эй Аллоҳнинг Расули, нима дейсиз? Аллоҳга қасамки, моллари бўлмаса, улар никоҳлана олишмайдилар», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳақда Аллоҳнинг Ўзи ҳукм қилур», дедилар. Шунда Нисо сурасидаги «Аллоҳ сизларга болаларингиз ҳақида тавсия қилур» ояти нозил бўлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга аёлни ва унинг соҳибини чақиринглар!» дедилар ва икковининг амакисига: «Иккисига учдан иккини бер ва оналарига саккиздан бирни бер. Қолгани сенга»,  дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

699. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортади» ояти нозил бўлганда, бу мусулмонларга оғир туюлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўътадил бўлинглар, тўғри йўл тутинглар! Мўминга етган ҳар бир мусибатда каффорот бордир. Ҳатто у кўнгилсизликка учраса ҳам ёки унга тикан кирса ҳам», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

700. Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:

«Яҳудийлардан бир киши Умар розияллоҳу анҳуга: «Эй мўминларнинг амири, Китобларингизда бир оят бор. Уни қироат қиласизлар. Агар у биз яҳудийлар жамоасига нозил бўлганида ўша кунни, албатта, ўзимизга байрам қилиб олардик: ўша – «Бугунги кунда сизларга динингизни мукаммал қилиб бердим» оятидир», деди. Шунда Умар: «Мен бу оятнинг қайси куни ва қаерда нозил бўлганини биламан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арафотда, жума куни нозил бўлган», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

701. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан олти нафар (киши бирга) эдик. Шунда мушриклар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Анавиларни олдингдан ҳайда! Бизга (яқинлашишга) журъат қилишмасин», дейишди. Мен, Ибн Масъуд, ҳузайллик бир киши, Билол ва яна икки киши бор эдик. Иккисининг номини айтмайман. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўнгилларига Аллоҳ тушишини истаган нарса тушди. У зот ўзларига ўзлари гапирдилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эртаю кеч Роббиларига унинг юзини ирода қилиб дуо этаётганларни ҳайдама!» оятини нозил қилди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар,, ndash дедилар,.Икки Шайх ва Термизий давоми...

4301 20:00 / 28.04.2017
Роббимизни рози қиладиган нарсадан бошқани айтмаймиз200. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик чоғларида .Ҳеч бир давоми...

5696 21:00 / 24.06.2019
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . ..Бир одам таҳорат қилиб, оёғининг тирноқча жойига сув етказмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

6318 16:07 / 17.11.2019
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ҳайзли аёлга яқинлик қилса ёки аёл кишининг орқасидан давоми...

6138 14:30 / 15.03.2020
Аудиолар

213033 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар