Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (231-дарс) Жаннат — оналар оёғи остида

19:00 / 20.05.2023 4730 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

900. Муовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жоҳима Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ғазотни ирода қилдим ва сизга маслаҳат қилгани келдим», деди. «Онанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Уни лозим тут, жаннат унинг оёқлари остидадир», дедилар».

Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.

901. Асма бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳузуримга онам мушрика ҳолида келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фатво сўраб: «Ҳузуримга онам рағбат қилиб келибди. Онамга силаи раҳм қилаверайми?» дедим. У зот: «Ҳа, онангга силаи раҳм қил», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

902. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен катта гуноҳ қилдим. Энди мен учун тавба борми?» деди. «Онанг борми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Холанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Унга яхшилик қил», дедилар».

Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

903. Абу Усайд Молик ибн Робийъа Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик. Бану Саламадан бир киши келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирортаси қолдими?» деди. «Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси билан қилинадиган силаи раҳмни боғлаш ва уларнинг дўстларини икром қилиш», дедилар».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
800. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида акса урди. Шунда у зот унга .Ярҳамукаллоҳу,, давоми...

724 19:00 / 06.12.2025
450. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар келаси йили тирик бўлсам, албатта, тўққизинчини ҳам давоми...

2768 19:00 / 06.07.2024
. ..Анас розияллоҳу анҳудан саримсоқ пиёз ҳақида сўралди. Бас, у киши.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ушбу экиндан еса, бизга яқин келмасин ва давоми...

3199 13:00 / 27.12.2020
.Эй қалбларни айлантирувчи Зот Қалбимни динингда собит қил,Шаҳр ибн Хавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога .Эй, мўминларнинг онаси Расулуллоҳ давоми...

7955 18:07 / 19.09.2017