Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Кел, сен билан қимор ўйнайман» деса, садақа қилсин | Сийрат дарслари (307-дарс)

19:00 / 15.11.2024 1923 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

533. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қасам – уни ичишни талаб қилувчининг ниятига боғлиқдир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Сенинг қасаминг соҳибингнинг тасдиқ қилишига боғлиқдир», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

534. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз туфайли муохаза қилмайди» деган оят бировнинг «Йўқ! Валлоҳи!» ва «Ҳа! Валлоҳи!» каби гапи ҳақида нозил қилинган».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

535. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қасамида «Лот ила қасам, Уззо ила қасам» деса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», десин. Ким ўз соҳибига «Кел, сен билан қимор ўйнайман» деса, садақа қилсин», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Лот ва Уззо – араб мушрикларининг катта бутлари.

536. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини таълим бердилар: «Аллоҳга ҳамд бўлсин! Биз Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Аллоҳдан ўз нафсимиз ёмонликларидан паноҳ сўраймиз.  Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни залолатга кетказувчи йўқ ва кимни залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ. Ва гувоҳлик бераманки, албатта, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Эй иймон келтирганлар, «У билан ўзаро сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик(алоқалари)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчидир». «Эй имон келтирганлар, Аллоҳга ҳаққини бажо этиб тақво қилинг, фақат мусулмон ҳолингизда ўлурсиз». «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри гап гапиринглар, сизнинг амалларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, катта ютуққа эришибди».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ибн Жоруд ва Ҳоким ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
797. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот таҳорат ушатаётган эдилар, саломга давоми...

3299 00:00 / 04.12.2022
471. Алий ибн Ҳусайндан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари София розияллоҳу анҳо айтди .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2083 19:00 / 02.08.2024
1. Аллома Ибн Мунир айтади Пайғамбар алайҳис салом кўксларининг ёрилиши ва ул зотнинг бунга қилган сабрлари худди Аллоҳ таоло Забиҳуллоҳ Исмоил алайҳис саломни давоми...

4637 18:59 / 28.04.2017
373. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Масжид атрофидаги ерлар бўшаб қолди. Бану Салама масжид яқинига кўчиб ўтмоқчи бўлди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4719 13:30 / 12.06.2020